Таътил пулингизни тўлиқ оласиз
Савол: Боғчада ўриндошлик асосида ҳам ишлайман, таътил пулим қандай тўланади?
Бу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федарацияси Жиззах вилояти кенгаши бош мутахассиси Муҳаммаджон Жўрақулов жавоб берди.
- Меҳнат кодексининг 439-моддасига биноан ўриндошлар (ички ёки ташқи бўлишидан қатъи назар) асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътилга чиқиш ҳуқуқига эга. Унутманг, сиз 1.0 ставка асосий ишингиз учун алоҳида ва 0.25 ставка ўриндошлик ишингиз учун алоҳида таътил пули олишингиз шарт. Чунки иккала иш бўйича алоҳида меҳнат шартномаси тузилган (МК 435-модда).
Агар иш берувчи сизга “Фақат асосий ишингизга таътил пули тўлаймиз, қолган 0.25 ставка учун ўз ҳисобингиздан таътил олинг” деса — бу қонунбузарлик ҳисобланади. Яъни, агар сиз боғчада тарбиячи (1.0 ставка) ва ички ўриндош (0.25 ставка) бўлиб ишласангиз, таътилга чиққанингизда жами 1.25 ставка учун таътил пули олишингиз керак.
Таътил пули миқдорига келадиган бўлсак, Меҳнат кодексининг 437- моддасига кўра, иш вақти ҳар бир шартнома бўйича алоҳида юритилади. Демак, таътил пули ҳам ҳар бир шартномадаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0