+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Телефон рақамларини исм-фамилиялар билан сақламанг!” – мутахассис киберфирибгарликдан ҳимояланиш йўлларини тушунтирди

Жамият
58 12:01 | 11.08.2026 12:01

Бугун Ўзбекистонда киберҳужумларнинг бешта асосий белгиси тез-тез кўзга ташланмоқда. Телеграм профилига нотаниш қурилмаларнинг уланиши, сизга таниш шахсларнинг телеграм профиллари орқали қарз сўраш ёки “.apk” иловалари, шунингдек, СМС орқали тасдиқлаш кодлари келиши, ўзини киберхавфсизлик ёки банк ходими сифатида таништирган нотаниш шахсларнинг сизга киберҳужум бўлаётганлиги ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ютуқли ўйинлар, онлайн пул кўпайтириш, трединг хизмати, мусодара товарлар савдоси каби хизматларнинг тавсия этилиши шулар жумласидан.




Андижонда касаба уюшма фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси мутахассиси Шамсиддин Шарифжонов юқоридаги масалаларга батафсил тўхталиб, бу борадаги хавф-хатардан сақланиш учун муҳим тавсиялар берди.

Қайд этилишича, зарурият бўлмаган тақдирда банк карталарини смс хабарнома хизматига уламаслик керак. Телеграм профилига бегона шахслар уланган тақдирда “фаол сеанслар” хизмати орқали бегона қурилмаларни чиқариб юбориш ёки аккаунтни ўчириш, телеграмда икки босқичли ҳимоя усулини ишга тушириш, банк карталаридан пул ечилиш ҳолатлари содир бўлганда, зудлик билан “112” рақамига хабар бериш орқали транзакция фаоллигини тўхтатиб қолиш, кредит битими тузишга тақиқ қўйиш каби жиҳатларга эътиборли бўлишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Мутахассисга кўра, телефонингиз контактидаги танишларингиз рақамларини “Анвар Каримов” ёки “Каримов Анвар Каримович” каби кўринишда тўлиқ ёзмаслик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Йўқса, киберфирибгарлар эгаллаб олинган бирор телеграм профилидан ундаги контактлар эгаларига исм-фамилияси билан мурожаат этган ҳолда турли идоралар номидан сохта расмий хатлар юбориб, бошқаларни ҳам чув тушириши эҳтимолдан ҳоли эмас.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7421 16:57 | 05.08.2023