Валюта UZS
  • USD

    12 141.3815.28

  • EUR

    14 313.47141.7

  • RUB

    160.261.15

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 15

    +11 +20

  • Payshanba, 16

    +10 +20

  • Juma, 17

    +11 +20

  • Shanba, 18

    +13 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Тойлоқликлар тилидан тушмаётган боғ

Ёхуд касаба уюшма фахрийси ташаббуси хусусида сўз
Жамият
78 10:56 | 14.04.2026 10:56


Ҳаёт сўқмоқлари Норхол Рахматовани касаба уюшмаларига бошлаб келганига ҳам оз бўлгани йўқ. Меҳнат фаолиятининг салкам 25 йилини жамоат ташкилоти билан боғлаган аёл, пенсияга чиқиб кетганига ҳам ўн беш йил бўлаяпти. Уйда оёқни узатиб ўтиришни эп кўрмаган опа ўз ота касби, деҳқончиликка яна қайтди. Эътиборлиси, у ташкил этган фермер хўжалиги Тойлоқ туманидаги энг номдорларидан биридир.


Ўтган кузда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тойлоқ туман Боғзоғон маҳалласида касаба уюшмалари боғига асос солинди. Жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилган маскан билан танишган Норхол Рахматовага бир ўй тинчлик бермай қўйганди. Ахир у ҳам касаба уюшма аъзоси. Қолаверса тасарруфида етарлича ер бор. Ана шу майдоннинг бир парчасидан мўъжазгина касаба уюшмалари боғи ташкил этиб, одамларга дам олиш шароити яратса нимаси ёмон. У фикрини касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқовга етказди. Ташаббус нафақат касаба уюшмалари балки туман ҳокимлиги томонидан ҳам қўллаб қувватланди.


− Касаба уюшмаларидаги жўшқин меҳнат, одамлар дарди билан яшаш туйғуси бу ташкилотга бўлган ҳурматимни чандон ошириб юборган, − дейди Норхол опа. − Бўш вақт топдим дегунча жамоат ташкилотида бўлгим келаверади. Тўғри, бирга ишлаган биродарларимизнинг аксари қариди, айримлари ўтиб ҳам кетди. Аммо биз соҳа нуронийлари ҳали-ҳамон қувончимизни ҳам, ташвишимизни ҳам касаба уюшмалари билан бўлишиб келаяпмиз.


Тумандаги “Камронбек-Козимбек, Нозимбек” фермер хўжалигида қад ростлаётган касаба уюшмалари боғидаги биринчи ниҳолни ҳам Норхол опа ўтқазди. Ҳудуд иқлими, ер шаротидан келиб чиққан ҳолда пайкалга мамлакатимизда униб ўсувчи гилоснинг барча турларидан экилди. Келажакда бу боғда мўжаз шийпончалар қад ростлаб, одамларнинг дам олиши, табиат инъомларидан баҳраманд бўлишига шароит яратилади.


− Опа илк меҳнат фаолиятини туманидаги “Олмозор” давлат хўжалигида бригада бошлиғи сифатида бошлаган. Ташкилотчилиги, ташаббускорлиги боис хўжалик касаба уюшма қўмитаси раиси, кейинчалик шу хўжалик директори вазифаларини бажарди, − дея ўтмишни хотирлайди касаба уюшмалари фахрийси, “Эҳтиром” нишони соҳиби Садриддин Аслиддинов. − 1997 йилдан агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгаши раиси, 2005 йилдан то пенсияга қадар тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси вазифаларида меҳнат қилди. Тармоқ касаба уюшмаларида бўлиб ўтган бир неча бор тузилмавий ўзгаришлар жараёнида тизим раҳбари сифатида аъзолар сонини сақлаб қолиш, дала меҳнаткашлари манфаатини ҳимоялашда жонбозлик кўрсатиб келган. У киши ташаббуси билан касаба уюшмалари боғига асос солиниши нафақат Тойлоқда, балки бутун Самарқандда ҳам катта воқеликка айланди.


Етмиш ёш билан юзлашган Норхол опанинг ғайрати ўзгача. Ҳали ҳамон кетмон чопишда бир йигитча кучим бор, деб қўяди баъзида. У фарзанду набиралар тарбиясига ҳам қаттиққўл. Катта набираси Камронбек Самарқанд давлат унверситетида, Козимбек эса Тошкент халқаро Весминистр унверситетида, Нозимбек Самарқанд “Ипак йўли” туризм унверситетида, Меҳрибон Нукус давлат тиббиёт унверситетида таҳсил олаяпти.


− Мактабда ўқиётган кенжатой набирам Маъмура билан ҳар куни касаба уюшмалари боғини айланамиз, − дейди Норхол Рахматова. − Оиламизнинг барча аъзолари учун бу чорбоғ мўтабар масканга айланган. Бу боғ одамларга манфаат келтириши учун қўлимиздан келган барча ишларни қилаяпмиз.


“Меҳнат фахрийси”, “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари соҳибаси ташаббуси эл олқишига сазавор бўлмоқда.


Нурилла Шамсиев,


“Ishonch.uz”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6262 16:57 | 05.08.2023