Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
Халқ депутатларининг вилоят кенгаши томонидан Тошкент вилоятида жорий йил 1 июлдан амал қиладиган ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тўлов таърифлари тасдиқланди.
10:42 | 27.05.2025
•3,747

Катталаштириш
Унга кўра, ичимлик суви:
- аҳоли учун –1 м³ – 2600 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун - 1м³ – 15 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун - 1м³ - 15 000 сўм;
Оқова сув хизмати:
- аҳоли учун – 1 м³ – 1 300 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун - 1м³ – 3 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун - 1м³ – 3 000 сўм.
Вилоят аҳолисига ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатувчи – «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ, «Мусаффо оби ҳаёт магистраль сув таъминоти» АЖ, «Чимган-Чорбоғ магистраль сув таъминоти» АЖлар бўйича ўзгарган тарифлар тўғрисида қуйидаги жадвалдан маълумот олиш мумкин.
Маълумот учун, Тошкент вилояти кенгашининг 2024 йил 2 февралдаги қарори билан аҳоли учун ичимлик суви – 1 м³ учун – 1500 сўм, оқова сув хизмати – 1 м³ учун – 1000 сўм этиб белгиланган эди.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
17:15 | 19.10.2026
16:41 | 19.10.2026
Жамият"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси
ЖамиятАҚШдан Майами – Ўзбекистон йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов очиш масаласи муҳокама қилиняпти
13:34 | 19.10.2026
11:23 | 17.10.2026





