Валюта UZS
  • USD

    12 141.3815.28

  • EUR

    14 313.47141.7

  • RUB

    160.261.15

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 15

    +11 +20

  • Payshanba, 16

    +10 +20

  • Juma, 17

    +11 +20

  • Shanba, 18

    +13 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
74 10:39 | 14.04.2026 10:39

Тўрақўрғон туманида бу йил жами 164 миллион 470 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинади, шундан 28 миллион доллари мева-сабзавот ҳиссасига тўғри келади. Туманда етиштирилган гилос, қулупнай, помидор, бодринг, ўрик, шафтоли, хурмо каби мевалар Россия, Европа мамлакатлари, БАА, Қатар, Жанубий Корея ҳамда МДҲ давлатларига етиб боради.


Айни пайтда қулупнайчиликка ихтисослаштирилган “Соҳилобод”, “Узумзор”, “Ахси”, “Файзиобод”, “Яккатом” маҳаллаларида ҳосил йиғиш авжи паллада. Кейинги бир ҳафта ичида туман бўйича 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспортга чиқарилди.


Азалдан узумчилик билан шуғулланган «Соҳилобод» маҳалласи аҳли бугунга келиб қулупнай ва шафтоли етиштиришда ҳам илгарилаб кетишди. Далаларни айланган киши замонавий агротехнологиялар асосида яратилган боғ-роғларни кўриб ҳавас қилади. Аҳоли томорқаларининг 300 гектари ток, 40 гектари қулупнайзордан иборат. Бу ерлардан ҳар бир оила гектаридан мавсумда 30-35 миллион сўмгача даромад топади.


Шунингдек, Тўрақўрғон туманида 1741 нафар ишсиз ёшга 344 гектар майдон ажратиб берилган.


Ўтган йилларда ёш деҳқонлар бу ер билан “тиллашиб”, даромад топа бошлашди. “Яккатом” маҳалласида 5 гектар майдонда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қулупнай экилганди. Ҳозирда ҳосил йиғиш ишлари қизғин давом этяпти. Ҳар гектаридан 50 миллион сўмгача фойда кўришмоқда.


Соҳибкорлик туфайли оилалар даромади ошиб, ишсизлик камайяпти. Шу билан бирга ёндош маҳаллаларда бой тажрибалар оммалашиб боряпти.


Анваржон ҲАЛИМОВ,
“Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6262 16:57 | 05.08.2023