Валюта UZS
  • USD

    12 047.4526.55

  • EUR

    14 099.13110.41

  • RUB

    151.90-3.59

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 13-December

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 10:00

    +6 C

  • 11:00

    +7 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +7 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +6 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Shanba, 13

    +5 +20

  • Yakshanba, 14

    +5 +20

  • Dushanba, 15

    +3 +20

  • Seshanba, 16

    +1 +20

  • Chorshanba, 17

    +2 +20

  • Payshanba, 18

    +1 +20

  • Juma, 19

    0 +20

  • Shanba, 20

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Уй олиш учун салкам 17 йил: мақсадга эришиш учун нима қилмоқ керак?

Уй-жойли бўлиш ўзбек халқи учун нафақат бирламчи масала, балки тинч-хотиржам ва фаровон яшаш рамзи ҳам саналади. Кичик, оддийгина бўлса ҳам “бошпана”си бор киши энг бахтиёр ҳисобланади. Лекин тадқиқотларга кўра, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда шахсий уй-жойга эришиш тобора қийинлашиб бормоқда. Бу биринчи навбатда талабнинг ўсиши билан изоҳланади. Хўш, аҳолининг шиддатли ўсиш фонида, нархлар ўсаётган ва рақобат кучли вақтда қандай қилиб уй олиш мумкин? Қуйида бир қанча маслаҳат ва ташаббусларни кўриб чиқамиз.
67 11:25 | 13.12.2025 11:25

Биз уй олиш деганда асосан марказий шаҳарлар ва пойтахт Тошкент кўзда тутилади. Яқинда “Геостатистика” портали МДҲ давлатларида ўртача ойликка уй олиш учун қанча вақт кетишини ҳисоблаб чиқди. Унда Ўзбекистон биринчи ўринда (энг кўп муддат талаб қилинади) қайд этилди. Яъни, ўзбекистонликлар ўртача 482 доллар маош билан 96,8 минг доллар қийматли квартира учун 16 йил 9 ой пул жамғаришига тўғри келади. Таққосланишича, қозоғистонликлар квартира учун 7 йил 8 ой, қирғизистонликлар 13 йил 6 ой, тожикистонликлар 15 йил 9 ой пул жамғаришига тўғри келади.


Албатта бу рақамлар иқтисодиётнинг ҳолати, талаб ва аҳоли даромади каби омиллар билан боғлиқ. Лекин уйга эришиш учун қарийб 17 йил кетиши кишини ўйлантириб қўяди. Мазкур маълумотларни мутлақ ҳақиқат демоқчи эмасмиз, аммо уни ёлғонга ҳам чиқара олмаймиз. Хўш, шундай мураккаб шароитда тезроқ ва имкон қадар қарзга ботмасдан қандай қилиб уй олса бўлади?


Кўчмас мулк эгаси бўлишни хоҳлаганлар маслаҳатлар ва тавсияларни ўрганишлари лозим.


Биринчи навбатда, белни маҳкам боғлаб, мавжуд вазиятни синчковлик билан таҳлил қилмоқ ва мақсад қўймоқ керак. Чунки кучли мақсадсиз, фақат ўй-хаёл ва қулай фурсат кутиб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди (кутилмаганда катта пул топиб олиш, омади келиб қайсидир бойвачча уй совға қилиб юбориши фақат киноларда бўлади). Тўғри, бугун уй олишда аввалги даврлардай имтиёзлар, ҳадя этишлар, ишхона орқали хонадон олиш каби вариантлар йўқ. Лекин, бугун минглаб янги уйлар қуриляпти. Албатта, уларга харидорлар керак. Бугун талабга яраша таклиф ҳам кўп. Уй олиш бир кунда ёки бир соатда ҳал қилиб қўйилмайди. Қимматли вақтингиздан вариантларни ўрганишга маълум вақт сарфланг.


Иккинчидан, албатта шахсий жамғарма ташкил қилинг ва ўзингиз ортиқча ҳисоблаган харажатлардан буткул воз кечинг. Масалан, қимматроқ ресторанда овқатланиш, бренд кийимлар кийиш каби ортиқча ҳашаматларни унутинг. Албатта ўзингиз ва яқинларни қийнамай, ерга урмаган ҳолда, камтарроқ ҳаёт тарзига кўникинг (бошпанали бўлгач, байрамлар ҳам, ўтиришлар ҳам ярашади). Шахсий жамғарма маблағларини қатъий назорат қилинг ва уни фақат ўта зарур ҳолларда ишлатинг. Агар жамғармани пул шаклида сақлаш қийин бўлса, унга турли қиймати ошиб борувчи буюмлар (масалан, тилла) сотиб олинг. Валюта жараёнларидан хулоса чиқариб, тўғри қарор қилинг. Ёдда тутинг: шахсий жамғармасиз уй олишни ўйлаш, бу жангга қуролсиз киришдай гап!


Шунингдек, даромадни мутассил ошириш йўлларини ўйланг, фақат бир жойга ва битта ишга боғланиб қолманг. Бу сизга пул йиғиш имконини яратади. Уйқусиз тунлар қийинчилиги янги уйга эришгач, унутилиб кетади.


Учунчидан, имкониятингиздан келиб чиқиб қарз олинг. Мақсадга озгина қолганда, кичик қийинчиликдан қўрқиш ёки уй нархи тушишини кутиб ўтириш ярамайди. Чунки Ўзбекистон шароитида уй нархи пастлаб, ер билан битта бўлганини шу пайтгача ҳеч ким кўрмаган. Қайтанга йилларда, ҳатто бир неча ойда нархлар кескин ўсган ўринлар бор. Масалан, 2022 йилда релокантлар билан боғлиқ вазиятни олайлик. Уй олишни ортга суриш 99 фоиз ҳолатда сизнинг фойдангизга ишламайди.


Бугунги кунда бошланғич тўлов эвазига хонадон олиш имконияти мавжуд. Қолган маблағни бўлиб тўлаш имконияти бўлади. Уй танлаётганда, албатта чўнтак билан ҳисоблашиш лозим. Масалан, сиз ойда 10 млн сўм даромад кўрсангиз ва уй ойлик тўлови 8-9 млн сўм бўлса, бу сизни маълум муддат катта қийинчиликларга юзлаштиради. Шунинг учун, аввало арзонроқ вариантдан бошланг.


Яъни, танловда одамларнинг гап-сўзлари ва қарашларини эмас, ўзингизнинг иқтисодий ҳолатингизни ҳисобга олинг. Вақтида олинган 1 хоналик уй келажакда 2 ёки 3 хоналик бошпана учун пойдевор-инвестиция бўлиб хизмат қилади. Шахсий уй сизни ижара тушкунлигидан, ишончсизликдан қутқаради.


Бошқалар тажрибасини синчиклаб ўрганинг. Синалмаган, шубҳали вариантларга таваккал қилмаган маъқул. Одатда улар харидорларда ёқимли таклифлар берадилар. Бугун янги уйлар ичида ҳам ишончга кираётган компаниялар ва уларнинг таклифларини жиддий ўрганинг. Уй олган, худди сиз каби турли чиғириқлардан ўтган одамлар билан кўпроқ маслаҳатлашинг, уларнинг фикрлари сизга қўлланма бўлиб хизмат қилиши мумкин.


Яқинда уйлик бўлган ёш шифокор укамиз ҳикояси:


“Уй олиш мен учун ҳаёт-мамот масаласи эди. Дастлаб, уй олишимга кўзим етмасдан, ўқишни тугатиб вилоятга кетганман. Ҳатто мардикорчилик қилишга ҳам мажбур бўлдим. Аммо ишларим юришмай, барибир Тошкентга қайтиб келдим. Бошпанасиз пойтахтда яшаш азоб. Ижара қийинчиликларини кўргач, таваккал қилиб пул йиғишга аҳд қилдим. Уйқуни камайтириб, икки ҳисса ишлай бошладим. Кам ишлаган куним кўнглим хижил бўларди. Кўпроқ ишлаб, яхши даромад кўрсам, менданда бахтли инсон бўлмасди. Аста-секинлик билан қўлимда ортиқча пул пайдо бўла бошлади. Уларни АҚШ доллари, евро ва ҳатто рубл кўринишида ҳам сақлай бошладим. Мақсад пулни ишлатиб юбормаслик ва кўпроқ ушлаб туриш эди. Ўзимга энг асосий тамойил қилиб, ойлик даромадимнинг ярмини жамғармага ажратиш қилиб олдим.


Қишлоқдаги ҳовлимда катта оғилимиз бор эди, таваккал қилиб 2-3 та катта новвос сотиб олиб, боқдим. Чунки гўшт зарур маҳсулот, чорва доим талабгир бўлади. Жамғарма миқдори маълум суммага яқинлашгач, уй излай бошладим. Шаҳар четидан бир хоналик уйга кўзимни юмиб, тўлаб юбордим. Мен тўлов қилган компания аввал ҳам одамларга уйлар қуриб топширган экан. Эринмай ўша уйларга бориб, шароитни кўрдим, одамлар билан суҳбатлашдим. Ва қурилиш компаниясининг “синмаслиги”га ишонч ҳосил қилиб, тўловни амалга оширдим. Тўловдан саккиз ой ўтиб, калит қўлимда эди... ".


Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, кучли бўлинг. Нархлар ошиб кетаётгани, яшаш қийинлиги, уй олиш иложсиз экани ҳақида бот-бот гапириш сизга фойда келтирмайди, уйлик қилиб қўймайди. Қайтанга бора-бора сизни вазиятга кўниктириб, ҳаракатсиз қилиб қўяди. Бу мақолани ўқиётганда ҳам фикр қилинг: масалан бугун келажакдаги уйингиз учун нималар қилдингиз?


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид