Улар «Декрет»дан қайтишди, аммо...

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи Ирода Шодиева иш берувчи уни туғуруқ таътилидан сўнг ишга қўймаётганидан норози бўлиб, мурожаат йўллади.

12:12 | 14.04.2026
988
Улар «Декрет»дан қайтишди, аммо...
Катталаштириш

Ўрганишлар давомида у белгиланган тартибда таътилдан қайтиб, аввалги ишини давом эттириш ниятида бўлгани, аммо иш берувчи унинг қонуний талабини рад этгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш берувчи билан музокара ўтказдик. Натижада ходим ўз ишига тикланди.

Худди шундай ташвиш қумқўрғонлик Камола Бах­риддинованинг ҳам бошига тушди. Можаро ўрганилиб, иш берувчига қонун талаблари тушунтирилгач, низо ходим фойдасига ҳал этилди.

Зариф ХОЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Сурхондарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади