Уруш ногиронлари ва иштирокчиларига транспортда имтиёзлар берилади
10:11 | 14.08.2026
•500

Катталаштириш
Янги қарор билан уруш ногиронлари ва иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган айрим шахсларни транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартиби белгиланди.
2026 йил 1 октябрдан:
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга:
- ҳаво транспорти;
- темир йўл транспорти;
- шаҳарлараро автобусларда бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари берилади.
Чипталар «Uzbekistan Airways» ва бошқа резидент авиакомпаниялар, «Ўзбекистон темир йўллари»нинг ваколатли бўлинмалари, автовокзал ва автостанциялар томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги маълумотлар асосида берилади.
Имтиёзли чипта олиш учун фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат — ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади.
Бунда:
- ҳаво транспортида — «эконом» тариф;
- темир йўл транспортида — «эконом», плацкарт ёки купе жойларига чипта берилади.
- 2027 йил 1 январдан эса имтиёзли тоифадаги фуқароларга авиа, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини «Ижтимоий карта» («Baraka») мобил иловаси орқали бепул ёки имтиёзли нархларда харид қилиш имконияти яратилади.
Транспорт хизматлари харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
17:22 | 29.09.2026
14:23 | 29.09.2026
13:36 | 29.09.2026
09:24 | 29.09.2026
14:02 | 28.09.2026
13:48 | 28.09.2026







