Вахта усулида ишловчилар қандай имконият ва кафолатларга эга?
Бугунги кунда қурилиш, монтаж ва реконструкция ишлари, энергетика ҳамда нефть-газ саноати, геология-қидирув ишлари, темир йўл ва алоқа тизими, кончилик ва ўрмон хўжалиги, тиббий хизмат, савдо, умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматлари каби қатор соҳаларда вахта усулида меҳнат қилиш амалиёти кенг қўлланилмоқда.
Маълумот учун: Вахта усули — ходим доимий яшаш жойига ҳар куни қайтиб бориш имконияти мавжуд бўлмаган, олис ёки махсус шароитга эга ҳудудларда муайян муддат давомида ишлаш шакли ҳисобланади.
Бу меҳнат шакли, асосан, ишчи кучини жойлаштириш қийин бўлган ҳудудларда самарали фаолият юритиш имконини беради. Қонунчиликка мувофиқ, вахта усулида ишлашда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатлари тўлиқ
Вахта усулида ишлаётган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Жумладан:
-бажарилган иш учун асосий иш ҳақи;
-ортиқча ишланган вақтлар ёки дам олиш кунларида ишлаганлик учун қўшимча ҳақ;
-вахтада ишлаганлик учун устама тўлов;
-иш жойига бориш ва қайтиш кунлари учун қўшимча тўловлар назарда тутилади.
Вахта усулида ишловчи ходимлар иш берувчи ҳисобидан турар жой билан таъминланади. Улар учун ётоқхона ёки меҳмонхона, барча зарур маиший қулайликлар, шунингдек, тиббий хизмат мавжуд бўлиши шарт.
Вахта усулида иш вақти ҳисоб даври асосида белгиланади. Ҳисоб даври бир ой, чорак ёки 12 ойгача бўлиши мумкин. Бир кунлик иш вақти эса энг кўпи билан 12 соатдан ошмаслиги лозим.
Эркинбой БАЙЖАНОВ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0