“Ватан” журнали энди инглиз тилида

Нафақат мамлакатимиз, балки халқаро интеллектуал доираларда катта қизиқиш билан кутиб олинган “Ватан” ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий журналининг инглиз тилидаги махсус сони нашрдан чиқди.

17:51 | 19.03.2025
•
1,155
“Ватан” журнали энди инглиз тилида
Катталаштириш

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида журналнинг тақдимот маросими ўтказилмоқда. Тадбирда элчилар, дипломатлар, олимлар, файласуфлар, адиблар, журналистлар, блогерлар иштирок этмоқда.

Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев очиб берди. Ушбу нашрнинг аҳамиятини таъкидлаб, журнал ички ва ташқи сиёсат, иқтисодиёт, маданият, санъат ва тарих соҳаларидаги муҳим масалаларни муҳокама ва таҳлил қилиш минбарига айланганини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, "Ватан" журнали Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигида 2024 йилдан бошлаб чоп этила бошланган. Ўтган йили нашрнинг 4 та сони журналхонларга тақдим этилган.

Инглиз тилидаги махсус сондаги мақолалар улардан саралаб олиниб, инглиз тилига таржима қилинган. Журналнинг инглиз тилида чоп этилиши эса Янги Ўзбекистон қиёфасини илмий-академик форматда халқаро ҳамжамиятга намойиш этишда муҳим воситага айланмоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади