Ўзбек маҳалласи ва Индонезия кампунги: Уларни нима бирлаштиради?

15:47 | 20.05.2026
782
Ўзбек маҳалласи ва Индонезия кампунги: Уларни нима бирлаштиради?
Катталаштириш

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Ўзбекистон – Индонезия тажриба алмашинув дастури: Ўзбекистондаги маҳалла ва Индонезиядаги кампунг институтларининг ижтимоий ҳамоҳанглиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар аввалида меҳмонлар Ўзбекистон ва Индонезиянинг миллий куй-қўшиқлари билан тантанали кутиб олинди. Шунингдек, тадбир давомида ҳар икки халқнинг бой маданияти, урф-одатлари ва миллий қадриятларини акс эттирувчи тақдимот намойиш этилди.



Тадбирнинг асосий қисмида “Ўзбекистон ва Индонезияда ижтимоий уйғунлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлашда маданиятлараро диний саводхонликнинг аҳамияти”, “Тошкент маҳаллалари ва Индонезия қишлоқларида бағрикенглик ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаш борасидаги тажрибалар” каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Диёра РАВШАНОВА
Ишонч.уз

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади