+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Ўзбекфильм»даги молиявий муаммолар кино саноатини тубдан ислоҳ қилиш заруратини кўрсатмоқда – Жаҳонгир Аҳмедов

«Ўзбекфильм» киностудияси атрофидаги молиявий муаммолар соҳа тақдирига дахлдор долзарб масалага айланмоқда.
Жамият
474 11:44 | 21.08.2026 11:44

Кинематография агентлиги директори, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Аҳмедовнинг таъкидлашича, бугунги кунда «Ўзбекфильм»нинг 22,9 миллион евро миқдорида кредит мажбурияти мавжуд. Студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган.


Муаммо фақат кредит мажбурияти билан чекланмайди. Солиқлардан қарийб 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик тўплангани сабабли, киностудия балансидаги 12 та автомобиль 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Шунингдек, ходимларнинг иш ҳақлари бўйича ҳам йирик қарздорликлар шаклланган.


Маълум қилинишича, киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўз фаолиятини барқарор давом эттириши қийин. Бу эса студиянинг амалда давлат буюртмаларига юқори даражада қарам бўлиб қолаётганини кўрсатади.


Мутахассислар наздида, мавжуд ҳолатнинг асосий сабабларидан бири — замонавий бизнес моделининг шаклланмагани ва бозор механизмларига тўлиқ ўтилмаганидир.
Аслида, бу рақамлар ортида нафақат молиявий муаммолар, балки бир асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг нуфузи ва келажаги турибди.


«Ўзбекфильм»да кўплаб машҳур режиссёрлар, актёрлар, операторлар, рассомлар ва кино мутахассислари ўз ижодий фаолиятини бошлаган. Миллионлаб томошабинлар севиб томоша қиладиган қатор фильмлар айнан шу даргоҳда яратилган.


Шу боис студияни шунчаки сақлаб қолишнинг ўзи етарли эмас. Уни тубдан ислоҳ қилиш, молиявий жиҳатдан барқарор ва замонавий бошқарувга эга миллий кино компаниясига айлантириш зарур.


Бунинг учун кучли ижодий жамоаларни бирлаштириш, хусусий инвестициялар ва халқаро ҳамкорликни жалб этиш, замонавий кино маҳсулотларини яратиш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш муҳим.


Президент томонидан «Ўзбекфильм»га «Миллий» мақоми берилгани эса соҳа олдига янада катта масъулият юклайди.


Дарҳақиқат, «Ўзбекфильм» оддий киностудия эмас. У ўзбек киноси тарихи. Энди эса уни замонавий, рақобатбардош ва молиявий барқарор миллий кино саноатининг таянчига айлантириш муҳим вазифадир.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7500 16:57 | 05.08.2023