+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси ижроси:

РАСМИЙ ҲИСОБОТ ВА ҲАҚИҚИЙ ЎЗГАРИШЛАР ОРАСИДА ФАРҚ БОР
Жамият
67 16:32 | 21.08.2026 16:32

Масалан, Олот туманидаги бир мактабда ҳатто чироқ ҳам йўқ экан, энг ачинарлиси, ўқувчиларга билим бериш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш учун ажратилган мавжуд компьютерлар кутубхона ёки ўқувчилар учун эмас, мактаб раҳбариятининг бошқа шахсий мақсадлари учун бериб юборилган.

Бугун президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда қатор масъул ташкилот вакиллари иштирокида «Ўзбекистон – 2030» дастурининг ярим йиллик ижроси юзасидан журналистлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Унда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги раиси ўринбосари Абдулла Абдуқодиров ярим йилликда 70 та вазирлик, идора ва ташкилот томонидан 219 банд бўйича 162 та кўрсаткич ўз вақтида ва тўлиқ бажарилганини, бу умумий ижро фоизида 79 фоизни ташкил этганини қайд этди. Масъул стратегиянинг бажарилиши бўйича ўтказилган жамоатчилик мониторингларида вазирлик ҳамда идораларнинг тақдим этган расмий ҳисоботлари билан жойлардаги реал вазият ўртасида фарқ борлигини маълум қилди. Шунингдек, бу фикрни сўзга чиққан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ҳам ўз кузатувлари билан тасдиқлади.


– Жамоатчилик назорати давомида Республикамизнинг айрим туманларида мактаб кутубхоналарининг адабиётлар билан таъминланиши оғир аҳволдалиги маълум бўлди, – дейди Б. Бекмуродов. – Масалан, Олот туманидаги бир мактабда ҳатто чироқ ҳам йўқ экан, энг ачинарлиси, ўқувчиларга билим бериш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш учун ажратилган мавжуд компьютерлар кутубхона ёки ўқувчилар учун эмас, мактаб раҳбариятининг бошқа шахсий мақсадлари учун бериб юборилган. Жаҳон стандартларига кўра, кутубхоналарда ҳар бир ўқувчига камида 4 тадан 8 тагача китоб тўғри келиши керак бўлса, айрим ҳудудларда икки ўқувчига битта ҳам китоб тўғри келмаётган вазиятларнинг гувоҳи бўлдик. Яна бир жиддий муаммо, бошқарув органларини очиқ танлов асосида шакллантириш тамойилининг жойларда бузилаётганидир. Стратегияда раҳбар кадрлар ва бошқарув компанияларини очиқ танлов орқали танлаш қатъий белгиланган. Бироқ Пахтачи туманида бу талабга зид равишда, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳуқуқи ҳеч қандай очиқ танловларсиз, тўғридан-тўғри туман ҳокимининг қарори билан айрим компанияларга бериб юборилган. Бу каби ўзбошимчалик ҳолатлари стратегиянинг мазмун-моҳияти ва руҳиятига ҳам бутунлай зиддир.


Ўрганишларимизда асосий тўсиқлардан бири вазирлик ва идораларнинг жамоатчиликка ўз вақтида ва очиқ ахборот бермаслиги ҳам аён бўлмоқда. Қайсидир вазифанинг ижро муддати объектив сабабларга кўра кечикиши мумкин. Лекин масъуллар бу ҳақда халққа очиқчасига хабар бериш ўрнига, сукут сақлашни афзал кўришмоқда. Натижада жамоатчилик мунозараларида ва оммавий ахборот воситаларида кечикишлар кескин танқид остида қолмоқда. Биз ўрганишлар асосидаги хулоса ва таклифларимизни, камчиликларни кўзбўямачиликка йўл қўймаган ҳолда парламент ва ҳукумат эътиборига етказиб боряпмиз. Зеро, ҳар бир рақам ортида инсонларнинг тақдири ва эртанги кунга бўлган ишончи турганини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак, – деди М.Бекмуродов.


Зебо Намозова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7500 16:57 | 05.08.2023