+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

«Ўзбекистон тасаввуримдан гўзал мамлакат экан» – туркиялик болалар юртимизда

Жамият
52 14:19 | 11.08.2026 14:19

Шу кунларда Туркиянинг «Türk Metal» касаба уюшмаси аъзоларининг бир гуруҳ фарзандлари ва уларга етакчилик қилиб келган касаба уюшмаси ходимлари юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.




Кеча улар Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда кутиб олиниб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ва бошқа масъуллар билан учрашувда қатнашишди.




Меҳмонларимиз Ислом цивилизацияси марказида бўлиб, тарихимиз, маданиятимиз ва халқимизнинг босиб ўтган йўли билан яқиндан танишишди.




– Олдин Ўзбекистон ҳақида эшитганман, аммо бу ерга келганимда кўрдимки, тасаввуримдан ҳам гўзал бир мамлакат экан, – дейди Қутлуғ Баде. – Инсонлари жудаям самимий экан. Ҳамма бизни ёнимизга келяпти, гаплашяпти, меҳр кўрсатаяпти. Нима еганимиз, нима ичганимиз билан қизиқяпти. Болалар ҳам, катталар ҳам - барчаси бизга жудаям илиқ муносабатда. Бугун Ислом цивилизацияси марказида бутунлай Ўзбекистонни, умумий туркий халқлар тарихини қайтадан кашф этдим. Музей барчамизда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистон ҳамма жойи топ-тоза, жудаям гўзал экан. Имконият туғилса, бу мамлакатга яна келган бўлардим.




Меҳмонлар бугун Бўстонлиқ туманидаги «Анор» оромгоҳига боришади. У ерда навбатдаги мавсумнинг ёпилиш маросимида иштирок этиб, «Севарсой» санаторийсида меҳмон бўлишади. Шунингдек, олдинда уларни Самарқанд сафари ҳам кутмоқда.


Зебо Намозова,
Жасур Соликов,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7421 16:57 | 05.08.2023