+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига!

Жамият
60 17:21 | 04.08.2026 17:21

Суд қарори ижроси кечикмоқда

Иш жойида бахтсиз ҳодиса содир бўлса, иш берувчининг биринчи вазифаси жабрланган ходимга елка тутиш, қонун талабларига мувофиқ унинг ҳуқуқларини таъминлашдан иборат бўлиши керак. Афсуски, ҳаётда бу қоида ҳамиша ҳам ишлайвермайди. Баъзан инсонни оғир жароҳат эмас, балки бефарқлик, сукут ва ойлаб адолат кутиш кўпроқ азоблайди.

Пастдарғом тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг «Қоқсой» участкаси мудири Сайдулло Пўлатов ана шундай вазиятга дуч келди. 2024 йил 11 апрель куни у хизмат вазифасини бажараётган эди. Аҳоли қорамолларини куйдирги касаллигига қарши эмлаш жараёнида молнинг тепиши натижасида боши билан бетонга қаттиқ йиқилди. Ҳушидан кетиб, оғир тан жароҳати олди.


Бу оддий ҳолат эмас, балки иш вақтидаги бахт­сиз ҳодиса сифатида расмийлаштирилди. Узоқ даволанишлар, шифохоналар, жарроҳлик муолажалари... Оқибатда Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси унга II гуруҳ ногиронлиги ҳамда касбий меҳнат қобилиятининг 70 фоизини йўқотгани ҳақида хулоса берди.


Ҳақиқий синовлар шундан кейин бошланди.


Жабрланган ходим иш берувчиси қонун талаб­лари доирасида кўмак кўрсатади, деб хом ўйлаган экан. Амалда ёрдам ўрнига сукут ҳукм сурди. Ачинарлиси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривож­лантириш бўлими раҳбарияти қонун талаб­ларини ўз вақтида бажариш ўрнига томошабин «роли»ни бажарди. На бир марталик нафақа, на соғлиққа етказилган зарар учун товон пулидан дарак бўлди.


Очиғини айтганда, инсон саломатлигини йўқотган бир пайтда уни ёлғиз қолдириш меҳнат қонунчилигида белгиланган ижтимоий ­масъулиятга нис­батан лоқайд муносабатдан бош­­қа нарса эмас.


Меҳнати сингган жамоа­дан садо чиқмагач, Сайдулло Пўлатов 2025 йил 17 ноябрда касаба уюшмаларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Масала атрофлича ўрганилди. Ҳодиса ҳолатлари, гувоҳлар кўрсатмалари ва барча ҳужжатлар таҳлил қилингач, иш берувчига қонунчилик талабларини бажариш юзасидан мажбурий кўрсатма киритилди.


Аммо бу кўрсатма ҳам раҳбариятни қўзғатолмади. Қонун талабини ихтиёрий бажариш билан ечим топадиган масала суд­гача олиб чиқилди. Бунга кетган вақт, асаб, саломатлик ва маблағ сарфини-ку, қўяверинг. Ни­­ҳоят, жорий йил 26 май куни фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди ишни кўриб чиқиб, аниқ ва равшан қарор қабул қилди. Суд қарорига кўра, Пастдарғом тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Сайдулло Пўлатовга камида бир йиллик иш ҳақи миқдорида бир марта тўланадиган нафақани ҳамда меҳнат қобилиятининг 70 фоизи йўқотилгани учун ойма-ой товон пулини тўлаши шартлиги белгилаб қўйилди. Қонун ўз сўзини айтди.


Буни қарангки, орадан қанча фурсат ўтса ҳам, Пастдарғом тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ҳамон сукунат. Суд қарори ижроси кечикмоқда. Ҳам моддий, ҳам руҳий, ҳам жисмоний жароҳат олган инсон яна эшикма-­эшик юришга мажбур бўлмоқда...
Мутасаддилар суд қарорини ижро этиш ихтиёрга боғлиқ масала ёхуд тавсия эмас, балки қонун талаби эканлигини наҳотки билишмаса? Бу машмашага ветеринария ва чорвачилик тизимининг вилоят ва республикадаги мутасаддилари не деркин?


Нурилла ШАМСИЕВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7376 16:57 | 05.08.2023