Ўзбекистонда гўшт импорти камайди, нархлар кескин ошмоқда

10:05 | 12.05.2026
817
Ўзбекистонда гўшт импорти камайди, нархлар кескин ошмоқда
Катталаштириш

Сўнгги ойларда Ўзбекистонга мол гўшти импорти сезиларли даражада қисқариб, маҳсулот нархи ошиб бормоқда. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, апрель ойида мамлакатга 57 миллион долларлик 11,2 минг тонна мол гўшти олиб кирилган. Бу кўрсаткич февралда 14,4 минг тонна, мартда эса 12,7 минг тоннани ташкил этган.
Импорт ҳажмининг камайиши билан бирга нархлар ҳам кўтарилган. Хусусан, апрель ойида 1 килограмм импорт мол гўштининг ўртача баҳоси 5,06 долларга етган. Март ойида бу рақам 4,81 доллар, февралда эса 4,71 доллар бўлган.

Мутахассислар бу ҳолатга ташқи бозордаги муаммолар таъсир қилаётганини таъкидламоқда.

Жумладан, Россиянинг айрим ҳудудларида қорамоллар орасида хавфли инфекция тарқалиши ортидан Қозоғистон Россиядан тирик чорва ва гўшт маҳсулотлари импортини чеклади. Бу эса минтақадаги таъминот занжирига таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашган муносабатлар ҳам Покистондан Афғонистон орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб бериш жараёнини қийинлаштириши мумкин.

Статистика қўмитасига кўра, апрель ойида суякли мол гўшти нархи 3,2 фоизга, суяксиз мол гўшти 3,2 фоизга, қўй гўшти эса 3,7 фоизга қимматлашган.

Йиллик ҳисобда эса гўшт маҳсулотлари нархида 16–20 фоизлик ўсиш қайд этилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади