Ўзгидромет ҳафта охирида аксарият жойларга қор “ваъда” қиляпти

Ўзгидромет 29 ноябрь- 1 декабрь кунлари учун об-ҳаво кутилмаларини эълон қилди.

11:36 | 27.11.2024
Ўзгидромет ҳафта охирида аксарият жойларга қор “ваъда” қиляпти
Катталаштириш

Марказнинг прогноз қилишича, мазкур кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи эса 5-10 даража илиқ, 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 1 декабрда эса кечаси 2-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Фақатгина Фарғона водийси вилоятларида 29 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 30 ноябрь - 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 29-30 ноябрь кунлари кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

🏷️ Теглар:#об-ҳаво#қор
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

419 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади