Журналистлар Олмалиқ кони ва Паркентда бўлишди
Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган медиафорумнинг бугунги қисмида дастлаб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатига пресс-тур ташкил этилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда комбинатда 35 мингдан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Бу ерда йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди, 90 минг тонна рух металли, шунингдек, олтин ва кумуш каби қимматбаҳо металлар, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металлар ишлаб чиқарилади. ОКМК 17 хил маҳсулотни 16 та хорижий давлатга экспорт қилади.
“SRK Consulting” компаниясининг хулосасига кўра, ОКМК таркибига кирувчи “Ёшлик-1” кони дунёда маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича йирик кон дея тан олинган.
Форум доирасида Тошкент вилоятининг Паркент туманига ҳам ташриф уюштирилди. Паркент тумани ўзининг туризм салоҳияти билан вилоятда алоҳида ажралиб туради. Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда туманга 300 минг нафарга яқин туристлар ташриф буюрган бўлса, 2023 йили Паркент туманида 50 мингга яқин хорижий ва 900 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар меҳмон бўлди.
Тумандаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилган. Кумушкон, Чашма ва (Сўқоқ) қишлоқлари табиати, тоза ҳавоси, яшаш тарзи, маданий мерос объекти ва зиёратгоҳлари билан минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.
Медиафорум иштирокчилари тумандаги “Заркент ота” зиёратгоҳида бўлишди. Шунингдек, “Физика-қуёш материалшунослик” илмий ишлаб чиқариш институтига ҳам саёҳат қилдилар. Якунда «Ижодкорлар боғи» билан яқиндан танишдилар, улар учун кечки овқат ва мусиқий дастур ташкил этилди
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0