БРБ – шунчаки кредит берувчи эмас, тадбиркорнинг ишончли молиявий ҳамкори

18:59 | 25.09.2026
•
32
БРБ – шунчаки кредит берувчи эмас, тадбиркорнинг ишончли молиявий ҳамкори
Катталаштириш

Давлатимиз раҳбарининг 23–24-сентябр кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни самарали юналтириш ва банк хизматларини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунга кўра, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раҳбарияти анъанавий ёндашувлар билан чекланиб қолмасдан, мижоз бизнесини ўстириш тамойили асосида ишлаши бошлаб юборди.

photo_2026-09-25_17-11-46__2_.jpg

photo_2026-09-25_17-11-46__4_.jpg

Президентимиз вилоятга ташрифи давомида белгилаб берган вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигида Марказий банк, тижорат банклари ва вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида ўтказилган мулоқотда ҳам бу ишлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Жумладан, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотида масалаларни юқоридан пастга етказиш эмас, балки тадбиркорнинг бевосита ўзидан эшитишга урғу берилганида бўлди. Таъкидланганидек, тадбиркор учун банк фақат кредит берувчи молиявий муассаса эмас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги лойиҳани бошлаш, замонавий ускуна харид қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт бозорларига чиқишда муҳим молиявий ҳамкор бўлиши керак.

photo_2026-09-25_17-11-47.jpg

photo_2026-09-25_17-11-46.jpg

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг банк соҳасига оид таклиф ва мурожаатлари тингланди. Муҳими, бундай очиқ мулоқотлар орқали ҳудуддаги тадбиркорлик муҳитида мавжуд масалаларни аниқлаш ва уларга амалий ечим топиш имконияти кенгаяди.

Бизнесни ривожлантириш банки ва тадбиркор ўртасидаги мулоқотнинг очиқлиги, молиявий хизматларнинг қулайлиги ва лойиҳаларга индивидуал ёндашув — иқтисодий ислоҳотларнинг жойлардаги амалий натижасини белгилайдиган муҳим омиллардан биридир.

Президент ташрифи давомида белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси эса бундай мулоқотлар орқали аниқ мақсад ва амалий чораларга айланиб боради.

Банк ахборот хизмати

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади