+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

ЎзЖОКУ 8 ёшга тўлди

Шу муносабат билан университетда халқаро илмий анжуман ташкил этилди.
Жамият
92 23:29 | 14.05.2026 23:29

Журналистика факультетининг YUNESKO ва ихтисослашган медиа кафедраси мудири Акбар Нурматов бошчилигида ташкил этилган конференцияда маҳаллий тадқиқотчилар Нозима Муратова, Аъзамжон Дадахонов, Фируза Расмуҳаммедова билан биргаликда Малайзия, Россия, Украина, Қозоғистон каби мамлакатларнинг таниқли олимлари онлайн чиқишлар билан иштирок этди.




Анжуманни ректор Шерзодхон Қудратхўжа очиб берди. Юртимизда нафақат зиёлилар, балки оддий аҳолининг ҳам таълимга муносабати ўзгаргани, одамлар илмсиз келажагини тасаввур қилолмаётгани, катта - катта маблағларини айнан фарзандлари таълими учун инвестиция қилаётганини мамнуният билан айтиб ўтди.




Конференция мавзуси “Рақамли муҳитда журналистика трансформацияси ва YUNESKO ёндашуви”. Олимлар мавзуни атрофлича, турли жиҳатларидан таҳлил қилишди. Жумладан, қозоғистонлик Анел Қулаҳметова сунъий интеллект таъсирида шаблон фикрлар кўпайиб, таҳлил, солиштириш, креатив фикрлаш камайиб бораётганини, бироқ жамиятни олдинга тортувчи куч бу айнан қолиплардан чиққан фикр ва ғоялар бўлишини таъкидлаб, вазиятга нисбатан ўз таклиф ва ечимларини берди. Акбар Нурматов ўзбек медиасида сўнгги йилларда ривожланаётган тревел журналистикасини таҳлил қилди. Соҳада 345 фоиз ўсиш бўлгани таъкидланди.





Университет проректори Нозима Муротова медиа саводхонлик масаласига тўхталар экан, бу тушунча турли ташкилот ва муассасаларда ҳар хил тушунилиши, кимдир учун медиа хавфсизлик билан, кимдир маънавий тарбия билан боғлиқ ҳолда англашини, уларни координациялаштириш лозимлигини таъкидлади.
Конференция мазмунли ва соҳа учун фойдали бўлди.


Зебо Намозова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6463 16:57 | 05.08.2023