ФОТО: Бандлик вазирлиги ходимлари "ISHONCH_PAPARATSI"си объективида
Давлат хизматчисида масъулият кўп. Унинг кайфияти, ишни қандай бошлаши, ён-атрофдагиларга муносабати - тизимнинг наинки бир кунлик, балки йиллик фаолиятига ҳам дахл қилиши мумкин.
Ishonch.uz мухбирлари давлат хизматчиларининг эрталабки кайфияти, уларнинг ишга келиш лаҳзаларини фотоларга муҳрламоқда.
Одатда, давлат хизматчиси учун иш куни ишхона остонасидан бошланади. Ishonch.uz фотомухбирлари эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларини кузатди.
Ҳар бир қадамдаги интилиш, табассум ва илдамлик, турли қиёфалар ҳамда нигоҳлар — фотокамера ёрдамида ўзига хос “репортаж”га айланди.
Оддий, аммо самимий манзараларда бир кунлик фаолиятнинг бошланишини акс этган.
Айтганча, огоҳ бўлинг, барча давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик, агентлик ва қўмиталар ходимлари қайсидир куни эрталаб ишхона олдида Ishonch.uz папарацциларига дуч келиши мумкин.
"Устозларим "Кайфиятни кўтариб юр, шахдам қадамлар бос, деб ўргатишган"
"Хайрият, бугун биз ишхонага ҳаммадан вохли келаяпмиз..."
"Оббо... Тинчликмикан, ишхонада мажлис борми яна. У ёққа қаранг, ҳамма бизга қараб турибди".
"Сумка "қимматли", машинада қолдирсамми ё хонага олиб чиқсаммикан..."
"Чекаяпмиз, бугуннинг ё эртанинг ҳисобидан..."
"Алло... Кейинроқ қўнғироқ қиламан, мени кимлардир суратга оляпти..."
"Ишга шошилмасанг бўлмайди..."
"Иш кунини қайноқ қаҳва ичиш ва телефонни титкилашдан бошлаш бошқача-да..."
"Қара, кузат, хулоса қил..."
"Э, зўрға етиб келдим-е, йўллар бирам тирбанд..."
"Ҳамма ишхонада қўли кўксида бўладиганларнинг иши доим беш бўлади"
"Ишхонага кирмасингдан уйдан қўнғироқ қилишади-ей. Ишдаман, ишда..."
"- Устоз, кечаги топшириқлар барчаси бажарилди. - Яхши, ҳалироқ хонамга кир, яна битта топшириқ бор"
"Биз ҳам юксакларга тикканмиз кўзни..."
"Алло, мен келдим, кечикмадим..."
"Сиз ҳам Бандлик вазирлигида ишлайсизми?"
"Ҳозир об-ҳаво ишониб бўлмайди. Ўзини асраганни Ўзи асрайди..."
"Ишхонага хизмат машинасида келсанг, кечикмайсан..."



Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0