Хоразмда 1,6 миллиард сўмлик электрон тамаки маҳсулотлари сотувига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “H.P.” МЧЖ дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 3 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотиш чоғида қўлга олинган.
Текширувлар давомида Урганч шаҳрининг “Исломобод” маҳалласидаги хонадондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 турдаги, жами 8 405 дона электрон тамаки воситалари, никотинли ёстиқчалар ва никотинли суюқликлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган. Уларнинг умумий қиймати 1,6 млрд сўмдан зиёд.
Аниқланган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.



Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0