Valyuta UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
O'zbekiston
  • Siyosat
  • Sport
  • Jamiyat
  • Iqtisod
Xorij
  • Iqtisod
  • Siyosat
Интервью
  • Madaniyat va ma'rifat
Kutubxona
  • Adabiyot
  • Ilmiy ishlar
  • Maqolalar
  • Kasaba faollari uchun qo’llanmalar
Boshqalar
  • Yangi O’zbekiston suratlari
  • Kolumnistlar
  • Arxiv
  • O'zbekiston jurnalistlari

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Kirish

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 11-July

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 11

    +32 +20

  • Shanba, 12

    +35 +20

  • Yakshanba, 13

    +36 +20

  • Dushanba, 14

    +37 +20

  • Seshanba, 15

    +36 +20

  • Chorshanba, 16

    +37 +20

  • Payshanba, 17

    +39 +20

  • Juma, 18

    +40 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Самурай ўғли асос солган бренд: Yamaha`нинг ривожланиш йўли

Yamaha бренди оддий ўқувчиларимизга ҳам таниш. Болаликдан ҳатто қишлоқ тўйларида ишлатиладиган мусиқа асбоблари устига ёзилган бу сўзни кўпчилик кўрган. Мазкур япон компанияси тарихи шуни кўрсатадики, муваффақият тинимсиз меҳнат ортидан келади.
56 11:58 | 11.07.2025 11:58

Самурайнинг ўғли Торакусу Ямаҳа технологияга иштиёқи сабаб дастлаб оддий соат ишлаб чиқарувчиси сифатида иш бошлади ва 35 ёшида Nippon Gaki компаниясига асос солди, сўнгра унинг номини ўзгартирди, ривожлантирди ва бир нечта бўлинмаларини ишга туширди. Бугунги кунда Ямаҳа томонидан пойдевори қўйилган йирик компаниялар мармоғи мусиқа асбобларидан тортиб мотоциклгача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни таклиф этади.


Торакусу Ямаҳа 1851 йил май ойида Япониянинг Вакаяма префектурасининг марказий қисмидаги Кишу уруғидан чиққан астроном, камбағаллашган самурайнинг учинчи ўғли бўлиб дунёга келганди. У отасининг осмонга бўлган иштиёқини ўзига мерос қилиб олгани ва астрономия ҳақида, кейинчалик XIX асрнинг сўнгги йилларида пайдо бўлган машиналар ва технологиялар ҳақида кўп ўқиганлиги айтилади.


1868 йилда Японияда Мейдзи ислоҳотлари бошланди, бу Ғарб тафаккури ва технологияси кириб келишига сабаб бўлди, Ямаҳа буни ўзига берилган имконият сифатида кўрди. 1871 йилда у Нагасакига кўчиб ўтди ва инглиз устасидан соатсозликни ўрганди. У соат ясаш кўникмаларини тезда ўзлаштириб олди ва эътиборини тиббий жиҳозларга қаратди.


Our Stories:38 Developing Markets that Enrich People's Lives throughout the  World - Yamaha Motor History | Yamaha Motor Co., Ltd.


1886 йилда, 35 ёшида Ямаҳа тиббий асбоб-ускуналар ва соатларни таъмирлаш билан шуғулланиш учун Токио жанубидаги Ҳамаматсу шаҳрига кўчиб ўтди. У кун кечириш учун маҳаллий шифохона директори ҳайдовчиси бўлиб ҳам ишлаган. Бу провинциянинг кичик шаҳарчаси эди ва маҳаллий мактабнинг хорижда ишлаб чиқарилган гармонияси бузилганида, Ямаҳа ёрдамга чақирилди. У муаммони аниқлади, асбобнинг ички ишини ўрганиб чиқди ва мусиқа асбобини қуришга қарор қилди - бу вазифа фақат икки ой давом этди. Кейин у Токио университетининг мусиқа бўлими профессорларига биринчи японча ишлаб чиқарилган гармонияни кўрсатди, бироқ улар асбобни жиддий қабул қилишмади. Ямаҳа бир ой давомида университетда мусиқа назариясини ўрганди, кейин Ҳамаматсуга қайтиб келди ва гармониянинг иккинчи талқинини яратди.


Ямаҳа тезда, шу жумладан Шизуока префектураси губернаторидан ҳам буюртмалар ола бошлади ва 1887 йилда Nippon Akki компаниясига асос солди. Унинг логотипида тумшуғида вилка ушлаб турган афсонавий қуш тасвирланган. Бир йил ўтиб Ямаҳа шаҳардаги ташландиқ ибодатхона биносини ижарага олди ва дурадгорлар жамоасини ёллади. Кўп ўтмай у ерда замонавий йиғиш линияларига эга завод қурилди. Кейинги ютуқ 1889 йилда содир бўлди, ўшанда Япония таълим вазири Ямаҳа компаниясидан мамлакатдаги барча мактабларда мусиқа асбобларига хизмат кўрсатишни сўраган ва компания ўшанда 250 гармония сотган. Муваффақият тўлқинидан руҳланган Ямаҳа пианино, гармоника ва ксилофонлар ишлаб чиқаришни бошлади. Тадбиркор Қўшма Штатларга беш ойлик иш сафарини амалга ошириб, пианино гиганти Stainway and Sons компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди. Тасаввурлари ўзгарган ва тажрибаси ошган Ямаҳа Японияга қайтиб келди ва биринчи тик пианино Nippon Gakki`ни ишлаб чиқди.



1916 йил август ойида Ямаҳа 65 ёшида вафот этди, аммо компания ўз фаолиятини давом эттирди. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида ҳукумат компаниядан мусиқа асбобларидан уруш ҳаракатлари учун нозик ускуналарга, жумладан Зеро қирувчиси учун перванелларга (уруш учун муҳим ускуналарга) ўтишни талаб қилди. 1945 йилда Япония таслим бўлганида ҳаво ҳужумларидан омон қолган Nippon Gakki ишлаб чиқариш корхоналари батамом тўхтатилди. Фақат 1953 йилда компания президенти Геничи Каваками қайтиб келиб, ишлаб чиқариш линияларини таъмирлаш ва қайта ишга туширишни буюрди. Компаниянинг расмий тарихида айтилишича, Ҳамаматсу заводидаги асбоб-ускуналар битта тугмачани босиш билан ишлай бошлаган.


Компания ичида урушдан кейинги Японияга нима кўпроқ кераклиги ҳақида мунозаралар бўлди. Вариантлар орасида тикув машиналари, скутерлар ва ибтидоий уч ғилдиракли машиналар мавжуд эди. Улар охир-оқибат мотоцикллар вариантида тўхташди, чунки компаниянинг жиҳозлари бунга мос эди. Прототип немисларнинг DKW мотоцикли эди. 10 ойдан камроқ вақт ўтгач, Yamaha`нинг биринчи мотоцикли 125ss Ya-1 ишлаб чиқарилди. У 10 000 км қатъий чидамлилик синовларидан ўтди ва 1954 йил декабрь ойида заводда тўлиқ ишлаб чиқариш бошланди. “Ажойиб тезлик! Бебаҳо услуб! Барқарор бошқарув!” бу мотоциклнинг реклама сўзлари эди. Yamaha DKW`дан бир қатор функцияларни, жумладан, тўрт поғонали узатмалар қутисини олганини таъкидлади.


Ya-1 нинг ишга туширилиши компанияда туб ўзгаришларга олиб келди: Yamaha Motor алоҳида бўлинмага айланди. Асосий бизнес Yamaha номини олди ва Nippon Gakki молиявий ҳолатининг муҳим қисми эди. Yamaha дунёдаги энг йирик мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.


Клавиатурадан ташқари, компания гитара, барабан, мис ва ёғочдан ясалган мусиқа асбобларини ясашни бошлади ва унинг Токиодаги флагман биноси Япониядаги энг йирик мусиқа асбоблари дўкони, овоз ёзиш студиялари ва концерт залига айланди. Шунингдек, 1950 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Yamaha мусиқа мактаби фаолият бошлади. Компания биринчи рақамли синтезатор DX7 ни яратди ва 1980 йиллардаги поп-гуруҳлар ундан кенг фойдаланди. 1988 йилда компания дунёдаги биринчи CD магнитофонини чиқарди ва Сан-Францискода жойлашган Sequential синтезатор компаниясини сотиб олди. Машҳур харидлар орасида немис аудио дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Steinberg ва Австрия пианино ишлаб чиқарувчиси Bosendorfer бор эди.Бундан ташқари, яримўтказгичлар бўлими, аудио-визуал маҳсулотлар, компютер ва маиший техника, саноат роботлари ва ҳатто спорт анжомлари, жумладан, камончиларга Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритишга ёрдам берган камондан отиш учун махсус жиҳозлар ишлаб чиқарилди.


undefined


Yamaha Motor ҳам муваффақиятга эришди. Ya-1 1955 йилда Япониядаги синов мотоцикл пойгасида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади ва уч йилдан сўнг биринчи халқаро пойгада, Қўшма Штатлардаги Каталина Гран-присида олтинчи ўринни эгаллади. 1958 йилда Yamaha Motor ўзининг биринчи хориждаги шўъба корхонасини Мексикада, икки йилдан сўнг эса АҚШда ташкил этди. 1960 йилда компания қайиқчилик соҳасига кириб, SAT-21 ва PUN-13 шиша толали мустаҳкамланган пластик қайиқларни, шунингдек, биринчи ташқи двигатель P-7 ни тақдим этди.


undefined


Хориждаги филиаллар очилиши 1960-йилларда ҳам давом этди, унинг филиаллари Ҳиндистон, Таиланд, Тайван, Нидерландия ва Бразилияда ташкил этилган. Yamaha қайиқлари ва мотоцикллари халқаро пойгаларда совринларни қўлга киритишда давом этди. Йиллар давомида Yamaha маҳсулотлари қаторига саноат роботлари, қор тозалагичлар, моторлар ва бошқа автомобил компонентлари, электр ногиронлар аравачалари, кемалар ва ҳатто дронлар ҳам қўшилди. 1993 йилда Yamaha муҳандислари электр велосипед ишлаб чиқаришдга муваффақ бўлдилар.


Бугунга келиб компанияда жами 20 минг кишидан ошиқ ишчи меҳнат қилади. 2023 йилда компаниянинг савдо айланмас 3,34 млрд доллардан ошди. Капитализацияси эса 4 млрд АҚШ долларидан ошиб кетди.


Аброр Зоҳидов


Izoh qoldirish
Jo‘natish
Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Maqolaga baho bering
0/5

0

0

0

0

0

Mavzuga oid