2023 йилда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ режадан 1,1 млрд кВт соат кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарган
АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида таъкидланишича, 2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрдкВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади.
Ишлаб чиқарилаётган жами электр энергияси ҳажмининг салмоқли қисми “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги электр станциялари зиммасига тўғри келади. 2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунига кўра 48,9 млрд.кВт.соат (режа 47,8 млрд.кВт.соат) электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 1,1 млр.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,3 фоизга бажарилди.
2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади. 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб бугунги кунгача электр станциялар белгиланган режага мувофиқ мавсумга шай ҳолатга келтирилган.
Жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ жами 53 та энергоқурилмаларда, жумладан 12 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасида мукаммал, ўрта таъмирлаш ишлари режалаштирилган эди. Туну кун фаолият юритган ишчи гуруҳлари томонидан режадан ташқари 16 та кенгайтирилган жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Барча чора тадбирлар ўз вақтида ва самарали бажарилиб, белгиланган режа ижроси таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги тегишли фармойишига асосан, Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ тасарруфидаги Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий” 3-сонли иссиқлик марказида 4- ва 5-сонли қозон қурилмаси ҳамда Учтепа туманидаги “Чилонзор” 5-сонли иссиқлик марказида 3- ҳамда 4-сонли қозон қурилмалари тўлиқ реконструкция қилиниб, мазут ёқилғисига мослаштирилди ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Оқтепа” ва “Боғзор” МФЙда когенерация қурилмалари ишга туширилди. Бунда, Тошкент шаҳрининг Оқтепа ва Боғзор маҳаллалари ҳудудида, электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 4,6 МВт, иссиқлик энергияси узатиш қуввати 25,4 Гкалл бўлган 2 та газ поршен қурилмаси, 2 та сув иситиш қозонлари тўлиқ иссиқлик тизими билан алоҳида иситиш пунктлари билан жиҳозланган ҳолда ўрнатилди. Бунинг натижасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90,0 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млн. метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0