Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-8C

-8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-8c

  • Hozir

    -8 C

  • 02:00

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-8C

  • Hozir

    -8 C

  • 02:00

    -8 C

  • 03:00

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -5 +20

  • Seshanba, 24

    -3 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    1 +20

  • Juma, 27

    +0 +20

  • Shanba, 28

    +0 +20

  • Yakshanba, 29

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аср боласини ким назорат қилади?

Болалигимизда қачон кўчага чиқамизу, уйга қайтамиз, қачон телевизор кўриб, китоб ўқиймиз, телефонда ким билан гаплашамиз буларнинг барчаси ота-онамиз назоратида бўлар эди.
Жамият
270 10:39 | 18.12.2024 10:39

Аммо кейинги пайтда ёшларни назорат қилиш анча мушкул бўлиб қолди. Чунки бугун дунё рақамли оламга айланяпти. Айниқса, ёшларнинг рақамли олам сир-асрорларига тез мослашаётганликлари ХХI аср болалари тўлақонли рақамли болаларга айланиб бораётганини кўрсатмоқда.


Ҳозир ёшлар бўш вақт топилди, дегунча мессенжерларда ёзишиш, тармоқлардаги янгиликларни ўқиш, пост ёзиш ва муҳокама қилиш ёки ўзини “реклама” қилиш билан банд бўлади. Айниқса, ижтимоий тармоқларда оммага ҳавола этилаётган бемаъни, бачкана савол ва мурожаатлар кенг муҳокама қилиниб, салбий сўзлар ҳам кўп ишлатилади.


Интернет ҳар қандай муаммони ёзадиган майдон эмас


Кузатган бўлсангиз, ижтимой тармоқларда муаммоларни ҳал қилиш учун турли канал ва гуруҳлар ташкил этилган. Бу яхшидир балки. Аммо уларда шахсий ва оилавий муаммолар ҳаёсизларча, очиқчасига оммага ҳавола этилаётганига нима дейсиз?!


Ана шундай постлардан бирини мисол келтирамиз:
“Ёшим 21 да. Онам билан яшайман. 5 йил олдин ота-онам ажрашган. Отам бошқасига уйланди, онам эса ҳозиргача турмуш қурмаганди. Энди онамга совчи келяпти. Мен онамнинг турмуш қуришига рози бўлмаяпман. Чунки онам ҳам севганим билан бахтли бўлишимни истамайди. Қандай йўл тутишни билмаяпман, нима маслаҳат берасизлар?”


Постни ўқиб, муаммони кўтариб чиққан кишининг ақлига “тасанно” айтасан, киши. Билдирилган муносабат ва маслаҳатларни эса айтишга тил, ёзишга қўл бормайди. Айтинг-чи, оилавий муаммоларни интернетда тарқатиб, бегона кишиларнинг фикри билан уларни ҳал қилиш қанчалик тўғри?


Манзилингни ёз, эркакчасига гаплашамиз


Интернетда оғриқли масалалардан яна бири гуруҳларда рақибни доғда қолдириш, яъни тортишув ва муҳокамаларда ғолиб чиқиш. Бу жараёнда онлайн айтишувлар билан қониқмаганлар рақибини яккама-якка олишувга таклиф этади.


“Бекорчилар” очган гуруҳдан бир мисол:
“– Гуруппада “Қирол” профили кимники?
– Меники, нима эди?
– Кимсан, қаердансан, нега гуруҳда анчадан буён сўкиняпсан?
– Истаганимни қиламан, нима ишинг бор?
– Тушунмадим.
– Тушунчанг паст.
– Манзилингни ёз, эркакчасига гаплашамиз...”


Ижтимоий тармоқ “лидер”лари


Интернет саҳифаларида турли номларда ёки ўз номи билан профил очиб, ҳар хил пост ёзадиганлар, турли сурат ва видеоларни тарқатиб, ўзича “лидер” ва “юлдуз” бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Ҳаттоки, уларнинг ҳар бир иши, гапини тасдиқлаб, жойлаган бемаъни постию расмларига “лайк” босадиган тарафдорлари ҳам топилади.


Ишонмасангиз, интернетда машҳур бир танишингиз ёзган бачкана пост ёки бирон бир бемаъни суратга “лайк” босиб, муносабат билдиринг, “юлдуз”га “очколар” ёғдуси ёғилади...


Ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда бир четда ўтириб, тутуриқсиз фикрлари билан кишилар онгига таъсир қилувчи бу “юлдуз”ларнинг мамлакатимизда қарор топган ошкоралик ва сўз эркинлигидан ўз манфаати йўлида фойдаланаётгани ёки одамларнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилаётгани ачинарли ҳолат. Бугун ижтимоий тармоқларни шунчаки вақт ўтказиш, таниш-билиш орттириш ёки мулоқот қилиш майдони деб эмас, балки жамиятнинг виртуал ҳаёти деб билишимиз, ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадларда фойдаланишни одат қилишимиз мақсадга мувофиқ.


Қуйида ёшларни электрон қурилмаларга боғланиб қолишнинг олдини олиш, телефондан фойдаланиш ёши, умуман, ижтимоий тармоқларнинг ижобий ва салбий томонлари хусусида мутахассислар билан фикрлашдик.


Ёшлар телефондан фойдаланишни дўстидан эмас, ота-онасидан ўргансин


Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 30 миллиондан ошган, шундан 25 миллиондан кўпи мобил интернет фойдаланувчилари. Уларнинг аксариятини эса 45-50 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ундан юқори ёшдагилар эса интернетдан кам фойдаланади.


– Ҳозирги замон ёшларидан қизиқиши ва севимли машғулотлари ҳақида сўрасангиз, 70 фоизи компьютер технологиялари, интернетга бўлган қизиқиши ва дўстлар билан суҳбатлашишни биринчи ўринда тилга олади, – дейди Ўзбекистон-Финландия педагогика институти бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, доцент Фахриддин Шодиев. – Бу эса уларнинг ижтимоий тармоққа боғланиб қолганини кўрсатмоқда.


Ҳозир дунё бўйлаб боғча ва мактаб ёшидаги болаларга қўйилаётган невроз, нутқ муаммолари, ривожланишнинг сустлашиши каби ташхисларнинг негизида компьютер, планшет, телефон ва шунга ўхшаган электрон қурилмалар сабаб бўлмоқда. Болаларнинг мобил телефондан қайси ёшда фойдаланиши, уни ишлатишга рухсат берилган вақти ота-она назоратида бўлиши керак. Кўпчилик ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин уларнинг аксарияти болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълу¬мотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан “завқланиши” мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда.


Мутахассисларнинг фикрича, мобил телефон функцияларини бошқариш бўйича бошланғич тушунчалар 11 ёшдан ўргатилиши керак. Ундан фойдаланиш учун мос ёш эса 16 ёшни ташкил этади. Бу ёшдаги болаларда ахборотни саралаш кўникмасига эга бўлади. Бироқ бугун 11 ёшли болаларнинг ярми аллақачон ўз телефонларига эга. Бу ўн икки ёшдагилар учун 75 фоизгача ўсади, 14 ёшдаги болаларда бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил қилмоқда.


Ёшларнинг ижтимоий тармоқ ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, ундан фойдаланиши натижасида турли кўнгилсизликлар юзага келади. Шундай экан, болаларни ёшини ҳисобга олиб, мобил телефон нега кераклигини сўраш муҳим. Бола маълум ёшга етганда эса телефондан фойдаланишни дўсти ёки танишидан эмас, ота-онасидан ўрганиши керак. Зарурат туғилса, боғча ёки мактабда тарбиячи ва ўқитувчиларнинг телефонидан фойдаланиши тавсия этилади.


Фарзандингизга ўрнак бўлинг


Ситора Умматова, СамДУ психология ўқитувчиси:
– Кейинги пайтда интернет ёшлар учун бош тарбиячига айланиб бормоқда. Ҳозир тўрт-беш яшар бола ҳам телефондан, компьютердан бемалол фойдаланяпти, эртадан-кечгача турли ўйинлар ўйнаяпти ёки жангари фильмлар иштирокчисига айланяпти. Натижада ота-она ва фарзанд ўртасидаги оилавий муносабатлар бузилишига, болалар кўпроқ ота-онасига эмас, балки мобил қурилмаларга боғланиб, ёт ғояларга ва қимор ўйинлар таъсирига тушиб қолмоқда.


Агар фарзандингиз элeктрон қурилмаларга муккасидан кeтса ёки унга ўрганиб қолса, у ҳолда болага нисбатан кeскин чоралар кўрмасдан, болани чалғитиш йўлларини топиш тавсия этилади Бунда, ота-она ва катталар болага намуна бўлиши керак. Яъни, зарурат бўлмаса телефондан фойдаланмаслик, болани ёшига қараб ижодий ўйинлар - қўғирчоқ театри, шахмат-шашка, енгил спорт ўйинлари ташкиллаштириш керак.


Шунингдек, боладан уй юмушларини бажаришда ёрдам сўраш, бирга сайр ва суҳбат қилганда табиатдаги ўзгаришлар, атрофдаги воқеалар ҳақида суҳбатлашиш, саволларига жавоб қайтариш, эртак китоблар ўқиб бериш, қизиқарли мултфильмлар қўйиб бериш, уни қаҳрамонга айлантириш ва турли расмлар чизишга ўргатилса, болалар виртуал қурилмаларга эмас, балки ота-онасига суяниши мумкинлигини ҳис қилади.


Интернетнинг “оқ” ва “қора”сини биласизми?


- Кейинги пайтда “ўргимчак тўрига илинган” айрим ёшларнинг ўқиш ва ишга муносабати ўзгариб, ҳаётга бефарқлиги кучайиб бораётганлиги ҳақиқат, - дейди халқаро тоифадаги медиа эксперт Беруний Алимов. - Интернетни бежизга ўргимчак тўрига ўхшатишмаган. Чунки тармоқ домига бир марта тушган одамни, агар у ақлини ишлатмаса, ўз гирдобига тортиб олиши турган гап. Муаммонинг ижтимоийлиги ҳам ана шунда. Кейинги 10-15 йил давомида дунё матбуотида энг кўп муҳокама қилиниб келинаётган масалалардан бири – бу интернетнинг ёшлар аудиториясига қандай таъсир кўрсатаётганлиги билан боғлиқ. Тармоқни айрим хорижий экспертлар мажозий маънода ўткир болтага ўхшатишади. Чунки образли қилиб айтганда болта ёрдамида қуриган дарахтни чопиб, ундан ўтин тайёрлаш мумкин ёки айнан шу болта билан гуллаб-яшнаб турган, ям-яшил дарахтни яксон қилиш ҳам мумкин. Шу сабабдан жаҳон тармоғини фақат мақташ ёки аксинча уни қоралаш мантиқсиз ишга ўхшайди.


Ёшлар интернетга ишониб жиддий китобларни ўқимай қўйишди, уларнинг билими саёзлашиб кетмоқда, деб жон куйдираётган педагогларни яхши тушунамиз, албатта. Ота-оналарнинг фарзандимнинг кўп вақтини интернет ўғирлаб қўймоқда қабилидаги хавотирлари ҳам асоссиз эмас.Ушбу масалада ёшларнинг фикрларини бевосита ўрганишга ҳаракат қилдик.


Хўш, уларнинг ўзлари интернетни зарар деб билишадими ёки фойдали? Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультутетининг 2-босқич талабалари ўртасида ўтказилган кичик сўровнома натижасида турли хил жавобларни олдик. Аҳамиятли томони шундаки, респондентлар интернетнинг бир пайтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари борлигини қайд этишди.


Талабаларнинг фикрига кўра, Интернетнинг ижобий томонлари қуйидагилар: унинг ёрдамида тезкор хабарлардан баҳраманд бўлиш, дарслар ва семинарларга тайёргарлик кўриш, фанлар бўйича қизиқтирган барча саволларга жавоб топиш мумкинлиги, итерфаолликнинг мавжудлиги, турли соҳаларга оид фойдали маълумотлар, дарсликлар, адабиётлар, электрон китоблар борлиги, дўстлар билан қулай ва арзон коммуникация воситаси эканлиги, унинг ёрдамида кундалик ишларга кетадиган ортиқча вақтни тежаш мумкинлиги, яхши кўрган теледастур, кинофильм ва концертларни маъқул пайтда томоша қилиш мумкинлиги ва ҳоказо.


Интернетнинг салбий жиҳатлари ҳақида эса қуйидаги фикрлар билдирилди: ёлғон хабарларнинг кўплиги, маълумотларнинг тўғрилиги ёки ҳаққонийлигини аниқлашнинг қийинлиги, ахборот спекуляцияси мавжудлиги, одамларнинг ўзаро мулоқоти давомида баъзан этика нормаларининг қўпол равишда бузилиши, ўйламасдан қилинган айрим ҳаракатларнинг орқага қайтариб бўлмаслиги, қолдирилган баъзи ноўрин постларни ўчириб бўлмаслиги, ёмон кучларнинг интернетдан тарғибот майдони сифатида фойдаланишлари, мисол учун ақидапарастлик ғояларининг ёшларни тўғри йўлдан чалғитиши, «кўк кит» каби ўйинларнинг фожеали оқибатлари, шунингдек, хакерлик хуружлари, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши, вирус ва бошқа техник таҳдидларнинг мавжудлиги.


Демак, бугунги ёшларимиз интернетнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган икки жиҳатини, яъни унинг “оқи ва қораси”ни яхши идрок этмоқдалар.
Бундан кўринадики, жаҳон тармоғидан самарали фойдаланиш, унда ёшлар аудиториясига фойдали бўлган миллий сегментни янада чуқурлаштириш, улар учун билим ва профессионал кўникмаларни бойитиш юзасидан янги имкониятларни яратиш тўғрисида кўпроқ бош қотириш даври келди.


Фазлиддин РЎЗИБОЕВ


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2497 16:57 | 05.08.2023