Валюта UZS
  • USD

    12 557.56-34.15

  • EUR

    14 809.13-12.57

  • RUB

    159.44-0.74

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 08:00

    +28 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +35 C

  • 11:00

    +38 C

  • 12:00

    +40 C

  • 13:00

    +41 C

  • 14:00

    +43 C

  • 15:00

    +44 C

  • 16:00

    +44 C

  • 17:00

    +44 C

  • 18:00

    +43 C

  • 19:00

    +40 C

  • 20:00

    +36 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 04-July

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 08:00

    +28 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +35 C

  • 11:00

    +38 C

  • 12:00

    +40 C

  • 13:00

    +41 C

  • 14:00

    +43 C

  • 15:00

    +44 C

  • 16:00

    +44 C

  • 17:00

    +44 C

  • 18:00

    +43 C

  • 19:00

    +40 C

  • 20:00

    +36 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • Juma, 04

    +23 +20

  • Shanba, 05

    +28 +20

  • Yakshanba, 06

    +23 +20

  • Dushanba, 07

    +22 +20

  • Seshanba, 08

    +24 +20

  • Chorshanba, 09

    +23 +20

  • Payshanba, 10

    +24 +20

  • Juma, 11

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Биз қурғоқчиликка қарши қандай курашяпмиз?

17 июнь – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Бу сана 1994 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги  муносабати билан танланган.
Жамият
823 08:34 | 18.06.2024 08:34

Ўзбекистон ушбу конвенцияни биринчилардан бўлиб ратификация қилган.
Қурғоқчилик – экинлар ҳосилдорлиги кескин пасайиши, ўрмон ёнғинлари ва сув танқислиги оқибатида инсон ҳаётининг издан чиқишига сабаб бўлувчи табиий офатлардан биридир. 2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмига таъсир қилиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Бу эса унга қарши дунё ҳамжамияти биргаликда курашиши кераклигини англатади.Боиси у замон ва макон танламайди. Қурғоқчилик АҚШдай гигант давлатга ҳам таҳдид қилмоқда. 1970-2010 йилларда Африка давлатларида бир миллиондан ошиқ кишининг ҳаётига нуқта қўйган. 2022 йилнинг ёзида ғарбий Европада ҳам кучли қурғоқчилик кузатилган.


Чўлланиш ва қурғоқчилик асоратида экин майдонлари яроқсиз аҳволга келиб қолмоқда. Мутахассислар таҳлилига кўра, бир дақиқада 23 гектар ер чўлланади. Чўлланишнинг 50 фоизи охирги юз йилга тўғри келади. Бу инсониятни қашшоқликка бошлаши мумкин бўлган офат.


Чўлланишга табиий ва антропоген сабаблар бор.Кейинги юз йилда тезлашганини инобатга оладиган бўлсак, инсоннинг ҳиссаси катталигини кўрамиз. Ердан нотўғри фойдаланиш, саноат чиқиндиларининг бетартиб сақланиши, тинимсиз давом этаётган қазиш ишлари, дарахтларнинг аёвсиз қирилиши, кимёвий ўғитлар сахийлик билан сепилиши, қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ошиб бориши ҳисобига ичимлик сувига ва озиқ-овқатга талабнинг юқорилиги...Буларнинг барчаси қурғоқчилик ва чўлланишга олиб келяпти.


Ер деградациясига иқлим ўзгариши ҳам сабаб. Таҳлилчилар ер деградацияси сабабли 1990 йилдан бери дунёда ҳар йили 6 миллион гектар ер яроқсиз ҳолга келаётганидан ташвишда. Бу эса ҳар йили 42 миллиард доллар миқдоридаги даромад бой берилаётганини англатади.


Ачинарлиси, қурғоқчилик ва чўлланиш сабаб миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлмоқда. 2050 йилга бориб ер шарининг 95 фоизи чўлланиши мумкин.


Ушбу муаммолар Ўзбекистонга ҳам бегона эмас. Орол денгизи фожиаси офибатида юртдошларимиз сув танқислиги билан боғлиқ тупроқ шўрланиши, кўчиб юрувчи қумлар тарқалиш хавфи, чанг бўронлари ва қурғоқчилик муаммоларига дуч келмоқда. Турли сабабларга кўра сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиббормоқда. Таҳлилчилар иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиришига, қурғоқчилик давомийлиги ва даврийлиги кўпайишига олиб келишини айтишмоқда.

Хўш, нима қилиш керак?

Қуриган Орол ҳудудига саксовуллар экилаётгани, ариқлар бетонлаштирилаётгани, томчилаб суғориш жорий қилинаётгани, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, фойдаланишдан чиққан ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, ирригация тизимлари, гидротехник иншоотлари фаолияти самаралорлигини ошириш чоралари кўрилаётганлиги, сув хўжалигига сув тежовчи, рақамли технологиялар жорий қилинаётганлиги муаммони юмшатишга хизмат қилмоқда.
Бироқ, асл моҳиятни ҳамма бирдай англаб етмас экан, чўллашиш бизга хавф солаверади. “Яшил макон” лойиҳасига совуққонлик билан қараётган айрим мутасаддилар бу билан иқлим ўзгаришларига ҳисса қўшаётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикин?

Мутахассислар ечим сифатида табиий ресурсларни барқарор бошқариш, соғлом экотизимни шакллантиришни таклиф қилишмоқда.
– Сув текин эмас. Буни ҳар биримиз англаб етишимиз керак. Ер сайёрасида қуруқлик майдонининг 3 дан бири саҳрога айланиш арафасида турибди. Сунъий ёмғирларни ёғдириш, сув омборлари қуриш, буталарни кўпайтириш, сувни тежаш ва мақсадли ишлатиш орқали муаммони бартарф қилиш мумкин. Биз ҳам илмий изланишлар олиб боряпмиз. Фермерларга сув кам талаб қилувчи экинлар экишни тавсия қиляпмиз. Мош, соя шулар жумласидан. Ҳар фермернинг тупроқ шароити ҳар хил. Экин экаётганда шуни инобатга олиш керак, – дейди УрДУ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси Рўзмат Хажиев.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4440 16:57 | 05.08.2023