Камбағаллик айб эмас, лекин камбағалликда яшаш ҳам яхши эмас
Камбағаллик бир ижтимоий ҳолат. Чунки ҳамма ҳам бой оилада туғилмайди. Ва бу иллат ҳам эмас, сабабларини тушунса, ундан чиқиб кетиш мумкин.
Аслида, яхши яшашни истамайдиган одамнинг ўзи йўқ. Психологларнинг таъкидлашича, қашшоқликнинг ўз одатлари бор ва ҳаётингизни ўзгартириш учун ана шу одатларни ўзгартириш кифоя.
Камбағал ва бойларни нима ажратиб туради?
Инсон ҳаётини тўлдирадиган деярли ҳамма нарса унинг психологияси ва интизоми натижасидир. Чунки аслида, ҳар бир инсон ўз ҳаётини ўзгартириш учун етарли кучга эга.
Мақсадлар ва уларга эришиш йўли – бой одамлар доимо нимага эришмоқчи эканликларини билишади ва мақсадга эришишда ёрдам берадиган йўлни олдиндан тўлиқ ўйлаб кўришади. Ушбу мақсадлар иккита асосий тамойилга асосланади - эришиш мумкинлиги ва ташқи шароитлардан қатъи назар, амалга ошириш қобилияти.
Ҳар бир кун учун режа – муваффақиятли одамлар қимматли вақтларини беҳуда сарфламайдилар ва ҳар доим кунлик режага эга. Шундай қилиб, бундек инсонлар ҳар бир кундан максимал фойда олади.
Ўз-ўзини тарбиялаш – бой одамлар фикрлашини ривожлантириш учун китоб ўқийдилар. Шунингдек, бўш вақтларини телевизор кўришга сарфламасдан, ўзлари учун фойдали машғулотлар билан ўтказадилар.
Тасодифга умид қилмаслик – бой одамлар ташқаридан ёрдам кутиб, омадга умид қилмайдилар. Уларнинг ҳаётида ҳамма нарса фақат уларга ва уларнинг меҳнатига боғлиқ.
Ижобий фикрлаш – бу инсонга ўз ҳақиқатини ва ҳаёти билан нима содир бўлишини шакллантиришга ёрдам берадиган ҳаётга яхши муносабатдир. Ижобий фикрлаш ҳаёт йўлидан қониқиш ҳисси яхши натижаларга олиб келади.
Камбағаллик қаердан бошланади?
Ажабланарлиси, инсондаги бу камчилик унинг онггида бошланади.
Қуйидаги “фазилатлар”, биринчи навбатда, қашшоқликка олиб келади:
– ўз-ўзини ҳурмат қилиш – ўзига ишончнинг йўқлиги ва бу камчиликларни соғлом идрок эта олмаслик фаровонликдан узоқлашишга сабаб бўлади.
– ўзгаларнинг фикридан қўрқиш – бу муаммо оиласи собиқ Совет тузумидан омон қолганлар орасида жуда ривожланган. Бошқаларнинг фикрига таяниш инсоннинг ўзи хоҳлаган тарзда яшашига тўсқинлик қилади.
– қашшоқлик кўпинча қашшоқлик тафаккурининг оқибати эканлигини унутмаслик керак.
Камбағалликка қарши нима учун курашиш керак?
Камбағалларча фикрлаш ўзига ва пулга бўлган муносабатдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўпинча бундай фикрлаш пулни нотўғри ишлатишда намоён бўлади. Бундай кишиларда пулини тежашга ва ҳамма нарсани иложи борича арзонроқ сотиб олишга интиладиган ҳолатлар мавжуд. Аслида, пулга бўлган бундай муносабатни, ўз фикрини ўзгартириш ва қандай қилиб кўпроқ пул топиш ва камроқ сарфлаш ҳақида ўйлашни бошлаш керак деган фикр илгари сурилади.
Қолаверса, – бой бўлиб кўринишга интилиш камбағалларча фикрлашнинг бир кўриниши, холос.
Анваржон ҲАЛИМОВ тайёрлади ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0