Янги йилнинг илдизи чуқурми?
Янги йилни байрам сифатида нишонлаш даставвал Месопотамияга (ҳозирги Ироқ ҳудуди) бориб тақалади. Бу ўлка аҳли март ойида баҳор уйғонишини тантанали нишонлаш ташаббускорлари бўлишган. Бу кунларда ҳеч ким ишламаган, одамлар шоду - хуррамлик қилишган.
Мазали таомлар тайёрлаб дастурхонни безаган. Турли томошалар ташкиллаштириб, беллашувлар ўтказишган. Хурсандчилик бир ҳафтадан ортиқ давом этган. Кейинчалик, бу анъана юнонлар, мисрликлар ва римликлар томонидан қабул қилиниб одатга айлантирилган.
Марказий Осиё хусусан диёримизга Янги йилни 31 декабрда нишонлаш одатини руслар олиб кирган. Аммо Россия тарихида ҳам Янги йил ҳар доим ҳам 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси нишонланмаган йиллари бўлган. Бу ўлкада ҳам байрамни нишонлаш учун 1 март санаси белгилангани, кейинчалик у 1 сентябрга кўчирилган даврлар бўлган. 1699 йилда шоҳ Пётр I Гриогриан тақвими асосида Янги йилни 1 январда нишонлаш тўғрисида фармон чиқаради. Шу шу бошқа ўзгариш бўлмади.
Янги йилни нишонлаш ҳар бир халқда ўз миллий ва маданий урф-одатлари билан боғлиқ. Қуйида турли мамлакатлардаги қизиқарли Янги йилни кутиш одатлари шаклланган.
Масалан, Испанлар Янги йил кечасида ҳар бир соат бонги вақтида узум ейишади. Бу анъана ҳар бир ойга омад келтириш учун 12 дона узум ейишни ўз ичига олади.
Итальянларда эски йилни “тозалаш” мақсадида эски буюмларни уйдан чиқариш анъанаси бор. Шунингдек, улар Янги йилда қизил рангли кийим кийиб, бир-бирига омад тилайди.
Греция. Янги йил кечаси нон ёки пирогнинг ичига танга солишади. Ким тангали бўлагини топса, унга омад келади деб ишонилади.
Японияда Янги йилни "Ошогацу" деб аташади ва уйларни шукроналик, яхши ниятлар билан безашади. Қўнғироқлар 108 марта чалинади, бу эса инсоннинг барча гуноҳларини ювиб ташлаш рамзи ҳисобланади.
Хитойликлар ҳам Янги йилни (ўз тақвими бўйича) катта шодиёна билан қарши олишади. Уйлар қизил ранг билан безатилади, чунки қизил ранг ёмонликдан ҳимоя қилади деб ишонишади. Шунингдек, аждаҳо парадлари ўтказилади.
Бразилияликлар океан бўйида оқ кийим кийиб, денгизга сакрашади. Уларга кўра, бу усул орқали келажакдаги барча ёмонликларни сув ювиб кетади.
Жанубий Африка. У ерда уйдан эски жиҳозларни чиқариб ташлаш орқали ҳаётни қайтадан бошлаш рамзи мавжуд.
Данияликлар эски идиш-товоқларни дўстлари ёки қўшниларининг эшик олдида синдиришади. Бу дўстлик ва соғлиқ рамзи ҳисобланади.
Янги йил кечаси филиппинликлар доира шаклидаги буюмлардан фойдаланишади, чунки доира бойлик ва ҳосилдорлик рамзи.
Бу урф-одатлар ҳар бир халқнинг Янги йилга бўлган қарашларини, орзу-истакларини ва умидларини ифода этади. Улар орқали дунё маданиятларининг хилма-хиллиги ва бойлиги янада яққол намоён бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0