Кутубхоналар оламига саёхат
Дунёдаги энг йирик кутубхона
АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Конгресс кутубхонаси дунёнинг энг йирик кутубхонасдир. Ушбу кутубхона биргина ҳажмидан ташқари, тарихи, имкониятлари ва коллекциялари билан ҳам ўзига хосдир. 1800-йилда ташкил этилган Конгресс кутубхонасида 170 миллиондан ортиқ ҳужжат ва китоблар мавжуд бўлиб, 450 дан ортиқ тилларда ёзилган материаллар мавжуд. Ҳар йили 1.8 миллондан ортиқ одам конгресс кутубхонасини зиёрат қилишади.
1814-йилда Британия аскарлари Вашингтон шаҳрини ёқиб юборганида Конгресс кутубхонасининг асл коллекциялари деярли йўқ қилинади. Шундан сўнг, АҚШнинг собиқ президенти Томас Жефферсон ўзининг 6.487 та китобдан иборат шахсий кутубхонасини Конгресс кутубхонасига сотади ва унинг тикланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Дунёдаги энг чиройли кутубхона
Австриянинг Вена шаҳридаги Австрия миллий кутубхонаси энг чиройли кутубхоналардан бири сифатида тан олинади. Айниқса, унинг барокко услубидаги “Прунксаал” деб номланган асосий зали жуда машҳур. У 1723–1735 йилларда император Карл ВИ томонидан барпо этилган бўлиб, нафис барокко услубидаги безаклар, олтин деталлар, мармар устунлар ва катта фрескалари билан безатилгн. Бу кутубхонага кирганингизда, ўзингизни худди қироллик саройига киргандек ҳис қиласиз.

Дунёдаги энг ғайритабиий кутубхона
"Black Sea" кутубхонаси дунёдаги энг ғайритабиий кутубхона сифатида тан олинади. Бу кутубхона Руминиянинг Константса шаҳридаги Қора денгиз тубида жойлашган ноёб ва ўзига хос санъат инсталляцияси ҳисобланади.Бу кутубхонада ҳақиқий китоблар мавжуд эмас, балки денгиз тубида ўрнатилган китоб шаклидаги санъат асарлари жойлашган. Китоблар ойнадан ясалган бўлиб, улар денгиз сувида сузиб юрувчиларга енгил туйғуни беради.Бу ерга ташриф буюрган одамлар денгиз ва китобларни биргаликда кўриш имкониятига эга бўлишади, бу эса инсоният билимлари ва табиатнинг бетакрорлигини акс эттиради. "Black sea" кутубхонаси табиат ва маданиятни бирлаштирувчи рамз бўлиб, денгизни асраш ва санъат орқали уни ҳимоя қилиш ғоясини илгари суради.
Дунёдаги энг баланд кутубхона
Хитойнинг Шанхай шаҳрида жойлашган Шанхай кутубхонаси дунёдаги энг баланд кутубхона ҳисобланади. Бутун бошли 24 қаватда китоблар ва мутолаа учун хоналар ўрин олган.
Жаҳон кутубхоналари куни
Ҳар йили 16 ноябр дунё миқёсида Халқаро кутубхоналар куни нишонланади.
Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0