Электр энергия истеъмоли шартномавий миқдордан ошганда ҳисобланадиган сумма камайтирилди
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талабларига кўра, бу аҳоли (яъни маиший) истеъмоли учун қўлланмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарорига кўра, 319-сонли Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 85-бандига тегишлича ўзгартириш киритилди.
Яъни, эндиликда «ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади»
Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт/соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади.
Эски тартибда «ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилиши» белгиланган эди.
Яъни, олдинги тартиб бўйича, истеъмолчи электр истеъмоли шартномадан 10 фоиз ошса, 11 фоиздан бошлаб икки баравар, яъни 1800 сўмдан тўлаган.
Масалан, техник шартида ойлик истеъмоли 100 минг кВт/соат кўрсатилган истеъмолчи 125 минг кВт/соат ишлатса, 15 минг кВт/соат (10 фоиздан ортган қисми) учун 1800 сўм (икки баробар)дан тўлаган.
Янги тартибга кўра эса у фақат 5 минг кВт⋅соат (яъни 20 фоиздан ортган қими) учун 1 080 сўм (20 фоиз)дан тўлайди холос.
Бунда, юқоридаги ҳажмда ва шартларда электр энергиясини истеъмол қилган тардбиркор, янги тартиб билан ҳар ойда 12,6 млн сўм миқдорида пул маблағини ўз ҳисобига тежаб қолади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0