+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Жамият
31 20:58 | 25.04.2026 20:58

Савол: Кўп қаватли уйда яшайман. Тепадаги қўшниларим кириш йўлагини эгаллаб олиб ва тутунга тўлдириб, сигарет чекиб ўтиришади. Бу ҳам етмагандай, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, бақир-чақир қилишади. Ҳатто икки-уч марта ёнғин чиқаришларига сал қолди. Тартибга чақирсак, «Биз ҳам шу ерда яшаймиз, бунга ҳақимиз бор», дейишяпти. Уларга қандай чора кўрса бўлади? Бунинг учун кимга мурожаат қилишимиз керак?


Лола САЛИМОВА
Олмалиқ шаҳри


Жавоб: Уй-жой кодексида кўп хонадонли уйларда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби қатъий белгилаб қўйилган бўлиб, фуқаролар улардан белгиланган мақсадларда фойдаланиши керак. Шунингдек, бундай жойларни тегишли тартибда сақлаши, зарур таъмирлаш ишларини бажариши, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя этиши, ресурсларни тежаш чораларини кўриши зарур.


Қўшниларингиз ўз ҳаракатлари билан сиз ва бошқаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига жиддий зиён етказмоқда. Бунинг учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгилаб қўйилган. Масалан, жамоат жойларида, жумладан, кўп квартирали уйлар подъезди ва йўлаклари, лифт ҳамда ертўлада тамаки маҳсулоти истеъмол қилгани учун уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 561-моддаси бўйича жарима солиниши мумкин.


Демак, сиз тартиббузар қўшниларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, профилактика инспекторига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.


Ҳуқуқ ва халқаро ҳаёт бўлими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6333 16:57 | 05.08.2023