Валюта UZS
  • USD

    12 586.4154.63

  • EUR

    14 758.82220.7

  • RUB

    160.420.6

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 29-June

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +32 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • Yakshanba, 29

    +22 +20

  • Dushanba, 30

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +20 +20

  • Chorshanba, 02

    +22 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +24 +20

  • Shanba, 05

    +25 +20

  • Yakshanba, 06

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Оталикни белгилаш экспертизасига талаб кўпайган...»

“Жўраевлар суди”дан сўнг ДНК  экспертизаси соҳасига қизиқадиганлар сони ортди. Судда қайсидир томон кучли бўлса, суд экспертиза хулосасини ўз манфаати йўлида  сотиб олиши мумкин деган саволлар ҳам  пайдо бўлди. Бу ва умуман ДНК экспертизаси қандай ва қайси ҳолатларда ўтказилади каби саволларга жавоб олиш мақсадида, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг одам ДНК суд биологик экспертиза лабораториясининг бош эксперти Баҳодир Аҳмедовга юзландик.
Жамият
883 15:53 | 23.05.2024 15:53

Баҳодир ака, аввало айтинг-чи, ДНК экспертизаси қачон ўтказилади?


– Фуқаролик ишларида: шахсни тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштириш, мерос ҳуқуқини қўлга киритиш, фуқароликни олиш, алимент, оилавий низоларни ҳал этиш учун ҳамда жиноят ишларида номаълум мурдани идентификация қилиш учун, жиноят содир қилган шахсни аниқлаш учун ўтказилади.


Экспертиза ташкилотига тадқиқотлар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судя (суд)нинг экспертиза тайинлашга ваколатли орган (шахс)лар) қарори (ажрими) асосида ўтказилади.


Адвокат сўровига кўра тадқиқотлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан амалга оширилади.


Аёлнинг ҳомиладорлик чоғида ҳам ДНК ўтказиш мумкинми?


Албатта, бунинг учун ҳомила 9-10 ҳафталик бўлиши керак. Марказимизда ушбу амалиётни ўтказиш ускунаси олиб келинган, бироқ бундай экспертиза ўтказиш учун махсус регламентларимиз йўқ. Шу боис юртимизда айни пайтда бу текширувни амалга ошириш имкони йўқ. Мутахассислар бунинг ҳомилага зарари бор деган фикрда.


ДНК таҳлилини аниқлаш учун қандай намуналар керак бўлади?


Қон, сўлак, қулоқ сариқлик моддаси, сперма суюқлиги, тер-ёғ ажратмалари, соч, суяк, мушак, тирноқ, сунъий тушириб олинган ҳомила умуман олганда ДНК сақловчи инсондаги ҳар қандай ҳужайра намуна бўла олади.


Юртдошларимизда аноним ДНК экспертизасига бўлган қизиқиш ортмоқда. Бу қандай тартибда ўтказилади?


– Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси бўйича аноним мурожаат қилганларнинг шахсига доир маълумотларни махсус белгилар асосида қайд этиш орқали тадқиқотларни ўтказиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланган. Унга кўра Суд экспертизаси маркази томонидан буюртмачиларнинг мурожаатлари асосида одам ДНКси суд-биологик экспертизасида биринчи, иккинчи ва учинчи даражали қариндошликни, ядро ДНКси бўйича генотипни, Y-хромосома бўйича гаплогруппани аниқлашга оид тадқиқотлар амалга оширилади. Одам ДНКси суд-биологик экспертизасига оид тадқиқот натижалари бўйича расмийлаштирилган мутахассис фикри тавсиявий характерга эга бўлиб, ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди. Буюртмачи томонидан анкета тўлдирилгандан сўнг, унга анкета рақами ҳамда мурожаатнинг (анкета) ҳолатини билиш, тўловни амалга оширганлиги тўғрисида тўлов варақасини (квитанция) илова қилиш ва мутахассис фикрини олиши учун махсус белгилардан иборат бўлган ҳолатни текшириш коди берилади.


Соч толасидан ҳам ДНК ўтказиш мумкинми?


Албатта мумкин, бунинг учун соч толаси илдиз қисми сақланган ва шикастланмаган бўлиши зарур.


Фоиз ҳисобида олсак, ДНК таҳлили қанчалик даражада тўғри чиқади?


99 фоиздан юқори чиқади.


ДНК нархи?


Адлия вазирлигининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган суд экспертиза марказида ўтказиладиган тадқиқотлар учун ҳақ миқдорлари белгилаб қўйилган:


Солиштирма қон ёки сўлак намуналари (тирик шахслар)дан аутосомал генетик профилни аниқлаш бўйича одам ДНКсининг биологик тадқиқотлари (1 та объект учун)-1 млн 292 минг сўм;


Соч толаси, тирноқ ости биоматериалидан аутосомал ёки Y-хромосома генетик профилни аниқлаш бўйича одам ДНКсининг биологик тадқиқотлари (1 та объект учун) турли предмет ташувчи (ашёлар)даги тер-ёғ, қон, сўлак доғларидан аутосомал ёки Y-хромосома генетик профилни аниқлаш бўйича одам ДНКсининг биологик тадқиқотлари (1 та объект учун)- 2 млн 550 минг;


Суяк, тиш, мушак, тоғай, пай ва аборт материалдан аутосомал ва Y-хромосома генетик профилни аниқлаш бўйича одам ДНКсининг биологик тадқиқотлари (1 та объект учун)- 12 млн 36 минг сўм;


Биологик қариндошлик эҳтимоллик даражасини аниқлаш математик таҳлилини ўтказиш бўйича одам ДНКсининг биологик тадқиқотлари (1 та тадқиқот учун)-170 000.


Шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги нархлар энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлиб, энг ойлик иш ҳақининг ўзгариши нархларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади.


ДНК текширувининг жавоби қанча вақтда тайёр бўлади? Ўзи одатда ҳар битта текширув мутахассисдан қанча вақт талаб этади?


Суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади.


Соҳангизда энг кўп ўтказиладиган экспертиза тури бу оталикни белгилаш экспертизасими?


– Ҳа, бу тўғри, негадир оталикни белгилаш экспертизасига талаб кўпайган.


Фуқаролардан энг кўп мурожаат ҳам айнан оталик ва яқин қариндошларни аниқлаш бўйича келиб тушмоқда. Мерос масаласи ҳар доимгидек долзарб ва бунинг ечими сифатида меросхўрлар ўртасида ДНК таҳлилига талаб кучайган.


Эксперт қандай малака ва билимларга эга бўлиши керак? Ёшларда бу соҳага қизиқиш қай даражада?


Қонунга кўра, Давлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эгаллаши мумкин.


Эксперт – генетика, умумий биология, цитология, одам анатомияси, кимё каби соҳаларни яхши билиши зарур. Ёшларда қизиқиш жуда юқори. Бироқ 10 нафар талабадан атиги 2 нафаригина охиригача бу соҳада ишлаб кетиши мумкин. Сабаби суд экспертнинг асосий иш қуроли одам танасининг бўлаклари бўлади.


Соҳангиздаги кутилмаган воқеалар ҳақида гапириб берсангиз...


– Фаолиятимдаги илк текширув ҳеч эсимдан чиқмайди. 2013 йилда вилоятда шундай қотиллик бўлган, яъни бир одамни тириклай печкага солиб ёқиб юборишган. Тергов органи менга берган наъмунадан ДНК натижаси ололмаганман. Тананинг бошқа қисмини сўраганман, ундан ҳам куйиш юқори даражада бўлгани учун шахсига аниқлик кирита олмаганман. Текширув учун бутун бошли скелетни салкам уч ой текширганман. Охирида бармоқ қисмидан ДНК аниқланган. Натижа тез ололмаганимга бироз тушкунликка тушганман. Қолаверса, ўша йилларда ДНК экспертизасини ўтказиш ҳозиргидек такомиллашмаган эди. Махсус ускуналар, регламентларимиз кам эди. Ҳозир бизнинг ишимиз техникалар ривожлангани боис осонлашган.


Қолаверса, экспертиза олишда ашёвий далилнинг сифатлилиги катта аҳамиятга эга. Воқеа жойидан олинган айрим биологик материаллар натижа олишга яроқсиз бўлади. Эксперт ўз ишини душанба куни бошлаган бўлса, жума кунига бориб, яроқсиз материални текширганини ДНК натижаси чиқмагач англайди.


Қабрни очиб, майитдан наъмуна олиш тартиби қандай кечади?


Жиноят процессуал кодексининг 148-моддасига асосан кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.


Терговчининг ёки суриштирувчининг мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.


Прокурор мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади;


Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради.


Яқинда ҳам мурданинг суяклари шажара аниқлаш учун олиб келинди. Гарчи кўп йиллик суяк намунаси олиб келинган бўлсада, ДНК анализ қўя олдик.


ДНК экспертизаси олдин фақат Тошкент шаҳрида ўтказиларди. Вилоятларда очилган экспертиза марказлари ҳақида маълумот берсангиз…


Вилоятдагиларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд, Хоразм вилоятларида филиалларимиз очилди. Тез кунларда водий аҳли учун Фарғонада ҳам филиалимиз очилиши кутилмоқда. Хабарингиз бўлса, илгари бу Республика бўйича ягона марказ эди ва юртдошларимиз ДНК анализи керак бўлганда, узоқ йўл босиб пойтахтга келишга мажбур бўлишарди. Эндиликда ўзларига яқин бўлган ҳудудга бориб топширишлари мумкин. Вилоятдаги филиалларда ҳам энг малакали, ҳалол экспертлар ишга олинган.


ДНК хулосасини сотиб олиш мумкинми? Машҳур санъаткорларнинг суд иши очиқлангач, эксперт хулосасига шубҳа билан қарайдиганлар ҳам учради...


Ҳар сафар шундай саволни эшитсам, ўзимизни оқлаётгандек туюларман, аммо қонун жиҳатидан эксперт кимнингдир манфаати учун хулоса чиқариб беришга ҳаққи йўқ. Бирорта давлат органи вакиллари экспертнинг ишига аралашмайди. Ҳаттоки марказ раҳбари ҳам ходимига босим ўтказишига йўл қўйилмайди. Ишга кираётганимизда махсус ички низомга қўл қўйганмиз. Эксперт хулосасига таъсир ўтказиш таъқиқланган. Экспертиза қайта ўтказилиш ҳолати эҳтимоли ҳар доим бор, шу боис ишлаётган мутахассис бир томоннинг фойдасига кўзлаб хулоса бермайди.


Шу ўринда айтишим жоизки, эксперт совуққон бўлиши, ҳиссиётларга берилмаслиги лозим. У фақат факт билан ишлайдиган мутахассис. Гумондор ҳали суд ҳукми эълон қилинмай туриб, гоҳида айбдордек бўлиб қолади. Бу айниқса, жинсий тажовузларда кўп кузатилади. Айрим қизлар гумондорни бўрттириб жиноятчидек кўрсатади. Гоҳида мана шундай жиноят ишларида суд экспертизаси тайинланмай, иш судга оширилади. Агар судя малакали бўлса, суд экспертиза тайинлайди. Амалиётда жудаям кўп кўрганман, ҳақиқий айбдор бошқа инсон бўлиб чиққанлигини. Жинсий тажовузларга албатта ДНК экспертизаси ўтказилиши шарт. Сабаби кўп ҳолатларда гумондор текширув натижалардан сўнг, айбсиз бўлиб чиқади.


Феруза Раҳимова,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4400 16:57 | 05.08.2023