Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 994.5913.7

  • EUR

    14 761.8538.92

  • RUB

    157.68-0.99

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 17-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +13 C

  • Payshanba, 17

    +13 +20

  • Juma, 18

    +11 +20

  • Shanba, 19

    +12 +20

  • Yakshanba, 20

    +13 +20

  • Dushanba, 21

    +15 +20

  • Seshanba, 22

    +16 +20

  • Chorshanba, 23

    +17 +20

  • Payshanba, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қозондаги саратон

Бугун бозорга борсангиз, турли ишлаб чиқарувчилар таклиф қилаётган хилма-хил қозонларга кўзингиз тушади. Кеча арзонгина сотилаётган алюмин қозонлардан бирига кўзим тушди. "Нима қилибди, арзон-ку!" дерсиз. Бироқ, шошманг, бундай қозонлар саломатлик учун қанчалик хавфли эканини биласизми? Ялтироқ алюмин қозонларда тайёрланадиган таомлар келтириб чиқарадиган касалликлар ҳақида эшитганмисиз?
Жамият
477 22:33 | 07.04.2025 22:33

Анодланмаган, яъни, анод моддаси билан қайта ишлов берилмаган алюмин қозондан фойдаланиш инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Бунинг асосий сабаби алюмин моддасининг таомга чиқиб кетиши ва организмга тушишидир. Бунинг оқибатларини санаб ўтамиз:


1. Нерв тизимига таъсири


Алюмин мияда тўпланиб, алцгеймер касаллиги ва бошқа когнитив бузилишлар хавфини оширади.


Ҳаддан ташқари алюмин таъсири хотира пасайиши ва диққатсизликка олиб келади.


2. Ошқозон-ичак тизимига зарари


Алюмин ошқозон шиллиқ қаватини шикастлаб, гастрит ва ошқозон яраси, сўнг ошқозон ракини келтириб чиқаради.


Овқат ҳазм қилиш жараёнига таъсир қилиб, ич қотиши ёки диарея (ичкилик) келтириб чиқариши мумкин.


3. Буйракларга зарари


Алюмин буйрак орқали чиқарилади, лекин буйрак етишмовчилиги бўлган одамларда у организмда тўпланиб, заҳарли таъсир кўрсатади.


4. Иммунитет тизимига таъсири


Алюмин ортиқча миқдорда тўпланса, иммунитет тизимига таъсир қилиб, аутоиммун касалликлар хавфини ошириши мумкин.


5. Суюқлик ва минерал мувозанатини бузиши


Алюмин кальцийнинг сўрилишини пасайтириб, суяклар мўртлашиши ва остеопорозга олиб келади. Алюмин қозон ва онкология ўртасидаги боғлиқлик ҳақида турли тадқиқотлар ўтказилган.


Алюмин ва онкология ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар:


1. Ҳужайраларнинг зарарланиши


Алюмин оксидловчи стрессни ошириб, ҳужайраларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳолат ДНК мутацияларига сабаб бўлиши ва онкологик жараённи тезлаштириши мумкин.


2. Бўғим ва гипоталамус касалликлари


Алюмин баъзи тадқиқотларда гипоталамус ва кўкрак бези тўқималарида тўпланиши аниқланган. Айрим олимлар бу ҳолат кўкрак бези саратони хавфини ошириши мумкин, деб тахмин қилишади.


3. Эстроген таъсир


Алюмин гормонлар мувозанатига таъсир қилади ва шу йўл билан гормонал онкология (масалан, кўкрак бези саратони) хавфини оширади.


4. Ҳарорат ва кислотали озиқ-овқат билан реакция


Иссиқ ва кислотали озиқ-овқатлар (помидор, лимон, уксусли маҳсулотлар) алюмин қозонда пиширилганда, металл кўпроқ ажралиб чиқиши ва овқат орқали организмга тушиши мумкин....


Мен алюмин қозон сотаётган бешта харидорга "Қозонлар анодланганми, сертификати борми?" деган саволни бердим. Бироқ бешаласи ҳам "Арзон қозонда сертификат бўлмайди" деган жавобни беришди. Одамлар эса ўша қозонларни харид қилишяпти.


Улар болалари, невараларига таом пишириб беришади ва ўзлари билиб-билмаган холда яқинларини заҳарлашмоқда.


Ривожланган давлатларда қозон ва унинг ўрнини босувчи идишлар фақат зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилади. Кўп таомлар сирланган, яъни, эмал сиртли идишларда тайёрланади. Чунки зангламайдиган пўлат ва сирли идишлар максимал даражада соғлиқ учун бехатардир.


Ўзимизда эса, ота-боболаримиз азалдан чўян қозонларни танлашган. Cабаби чўян қозон (чўяндан ясалган қозон) бир нечта муҳим афзалликларга эга:


1. Иссиқликни яхши ушлаб туради. Чўян узоқ вақт давомида иссиқлиқни сақлайди, бу эса таомларни бир текис пиширишга ёрдам беради.


2. Ҳароратни барқарор ушлаб туради. Чўян қозонлар таомларни паст ҳароратда узоқ вақт пишириш учун идеал, масалан, ош, шўрва ёки қайнатма таомлар учун.


3. Узоқ йиллар хизмат қилади.


4. Таомга махсус маза беради. Чўян қозонда пишган таомлар ўзгача мазали бўлади.


5. Барча турдаги плиталарда ишлатиш мумкин. Чўян қозонни газ плитасида, электр плита, печка ва ҳатто очиқ оловда ҳам ишлатиш мумкин.


6. Зарарли моддалар чиқармайди. Синтетик ёпишма қопламали идишларга нисбатан табиий ва хавфсиз ҳисобланади.


Шундай экан, бозорга тушсангиз, қозон танлашда янглишиб қолманг!


Бозорларимизда сотилаётган, ялтираб турувчи алюмин қозонлар кўп ҳолатда қайта ишлов берилмаган алюминдан тайёрланганини ёдда тутинг. Хонадонингизга нима кириб келаётганига эътиборли бўлинг. Танлов сизга ҳавола!


Муаззам ИБРОҲИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3817 16:57 | 05.08.2023