Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.0122.94

  • EUR

    14 673.0013.1

  • RUB

    158.732.3

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 06-May

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Seshanba, 06

    +33 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +29 +20

  • Juma, 09

    +28 +20

  • Shanba, 10

    +30 +20

  • Yakshanba, 11

    +31 +20

  • Dushanba, 12

    +32 +20

  • Seshanba, 13

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Мен сизга эълонлар тахтаси эмасман” Дарахтларга ёпиштирилган рекламаларнинг экологик зарари

Жамият
140 12:37 | 06.05.2025 12:37

Сўнгги йилларда шаҳар кўчаларида, айниқса, дарахт таналарига ёпиштирилган реклама ва эълонлар тобора кўпайиб бормоқда. “3 ойда тил сертификати олишни хоҳлайсизми? Унда бизнинг ўқув марказимизга келинг!”, “Ишга жойлаштирамиз!”, “Уй сотилади!” каби ваъда билан тўла бу рекламаларнинг ортида эса бир оғриқли ҳақиқат бор — табиатга етказилаётган зарар.



Бир гектар дарахтзор эса бир кунда 220-280 кг. карбонат ангидрид ютади ва 180-220 кг. кислород чиқаради. Дарахтзорлар ҳаводаги чанг миқдорини ва шовқинни камайтиради. Ўсимлик дунёси табиатнинг иссиқлик ва радиацион мувозанатини бошқаради, ҳавонинг намлигини таъминлайди.


Бугун биз глобал экологик муаммолар, ҳавонинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши, яшил ҳудудларнинг қисқариши ҳақида бонг ураётган бир пайтда, ўз қўлимиз билан дарахтларга шикаст етказаётганимиз ачинарли.


Тошкент шаҳрининг ўзида минглаб дарахтлар танасига қоғозлар ёпиштирилган, скотч ва михлар билан тўла. Бу нафақат дарахтнинг ташқи қиёфасига зарар етказади, балки унинг ички қатламларига ҳам таъсир қилади, дарахтнинг нафас олишини чеклайди, баъзида эса бутунлай қуришига олиб келади.


Дарахтлар — бу шаҳар ҳавосининг табиий филтрлари. Улар кислород ишлаб чиқаради, чангни ушлаб қолади ва микроиқлимни меъёрлаштиради. Шундай бўлса-да, биз уларни эълонлар тахтасига айлантириб юборяпмиз. Ўзимиз билмаган ҳолда, яшил бойликка қарши жиноят содир этаяпмиз.



Тошкентда ва бошқа шаҳарларда реклама тарқатишнинг қонуний йўллари бор: махсус стендлар, виртуал платформалар, ижтимоий тармоқлар. Бу нафақат самарали, балки табиатга ҳам ҳурмат билан қараш демакдир.



Агар биз ҳақиқатдан ҳам экологик онгли жамият қурмоқчи бўлсак, буни оддий ҳаракатлардан бошлашимиз керак: дарахтга реклама ёпиштирмаслик ҳам шулар жумласидан. Шаҳарни обод қилиш — фақат янги бинолар қуриш эмас, балки яшил ҳудудларни асрашдан ҳам бошланади. Мана шундай муаммоларнинг олдини олиш учун биз нима қилишмиз керак? Ушбу мавзуда фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида эко-фаол – Ферузбек Сайфуллаевга юзландик:


  • Дарахтларга реклама, эълон ёки бошқа материалларни бевосита ёпиштириш дарахтларнинг ўсишига қандай зарар етказади?

– Мих ёки силлиқ жисмлар дарахт пўстлоғини тешиб ўтади ва ички қатламларга зарар етказади. Бу эса дарахтнинг "флооема" (озиқа моддаларни ташувчи қатлам) ва камбий қисмларининг фаолиятига халақит беради. Шикастланган жойлар орқали замбуруғлар, бактериялар ва вируслар осон кириб боради, бу эса чириш, қуруқлик ёки касалликларни келтириб чиқаради.


Дарахт пўстлоғи нафақат ҳимоя қатлами, балки газ алмашинувида ҳам иштирок этади. Уни ёпиб қўйиш (афишалар, плакатлар билан) бу жараёнга халақит қилади, натижада дарахт кислород алмашинувини камайтиради. Дарахтлар — бу шаҳар ландшафти ва экотизимнинг ажралмас қисми. Уларга ёпиштирилган рекламалар табиий гўзалликни бузади, дарахт қопламасини ифлослантиради ва кўпинча уй ҳайвонлари ва қушлар учун зарарли бўлиши мумкин.



– Сизнингча, дарахтларга реклама ва ёритгич воситалари ўрнатилишининг олдини олиш учун қандай самарали чоралар кўриш мумкин?


– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан, реклама объектларини (конструкцияларни) дарахтларга ўрнатишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, амалдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ташқи рекламани моддий-маданий мерос объектларида дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш ҳам тақиқланиши айтилган.


Табиатни муҳофаза қилишга бағишланган ижтимоий роликлар, плакатлар ва радио/ТВ чиқишлар орқали дарахтларга реклама ёпиштиришнинг зарарли оқибатларини кенг жамоатчиликка етказиш керак. Ёш авлодга барвақт экологик тарбия бериш орқали бундай хатти-ҳаракатларнинг нотўғрилигини англатиш лозим.


Дарахтлар – бу она табиатнинг ажралмас қисми, ҳавони тозаловчи табиий филтр, шаҳар микроиқлимини тартибга солувчи муҳим ресурсдир. Уларни эълонлар тахтасига айлантириш — нафақат экологик мувозанатга, балки жамиятнинг атроф-муҳитга бўлган масъулиятига ҳам путур етказади.



Даврон ЭРГАШЕВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3947 16:57 | 05.08.2023