“Парковкачи блогер” – “Стоянка” ходими бир ойда қанча пул топади?
ishonch.uzнинг бугунги қаҳрамони халқ тили билан айтганда “парковкачи”. Бироқ шунга қарамай у бўш вақтида ижтимоий тармоқда блог юритади ва аллақачон “Аброр парковка” номи билан кўпчиликка таниш.
Ёшлигидан иқтисодчи бўлишни орзу қилган Аброр Нарзуллаев айни пайтда Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институтининг биринчи босқич талабаси ҳамдир.
“Асли жиззахликман. Тошкентга қариндошим билан қурилишда ишлаш учун келгандим. Юқоридан шаҳарнинг ҳаракатини кузатардим ва катта ресторан олдига машиналар кўп келишини, аммо парковка ходими йўқлигини кўриб, тушиб гаплашишга қарор қилдим.
Ресторан раҳбарияти мақсадимни эшитгач, иш бошлашим мумкинлигини айтди ва ўша кундан яъни бир йилдан бери машиналарнинг тартибли келиб кетишини назорат қиламан. Меҳмонларни кутиб оламан. Йигит киши топган пулини нима ҳам қиларди? Жиззахдаги ўзим улғайган уйни таъмирладим, синглимни турмушга узатдим” –дейди видео лавҳамиз қаҳрамони.
Феруза Раҳимова
Мирнодир Миракмалов
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0