Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Shanba, 10

    +21 +20

  • Yakshanba, 11

    +21 +20

  • Dushanba, 12

    +20 +20

  • Seshanba, 13

    +22 +20

  • Chorshanba, 14

    +22 +20

  • Payshanba, 15

    +24 +20

  • Juma, 16

    +29 +20

  • Shanba, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
226 13:13 | 21.04.2025 13:13

Ассалому алайкум. Мен ишлайдиган ташкилотда 3 нафар фарзанди бор оналарга “болничний” очдирганда нафақа 100 % тўлиқ тушади. Шунинг учун раҳбаримиз менга 3 нафар фарзандим бор деб “болничний” очтираверма деб айтди. Бу қонунан тўғрими?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга батафсил жавоб берди.

– МК 281-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт:

… қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаши.


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-илова “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга нафақани (кейинги ўринларда — нафақа) тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини белгилайди.

Низомнинг 22-бандига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъий назар, ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:


– байналминал жангчиларга;
– қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
– Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
– Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
– меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган ходимларга;
– пандемия, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолларда, ушбу фавқулодда вазиятларга сабабчи бўлган инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ва 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар).

Директорнинг “болничний”га чиқма деган гаплари асоссиз. Агар қонунчиликда белгиланган асослар бўлса, ходим касаллик варақаси очтиришга ҳақли. Қуйидагилар касаллик варақаси очтиришга асос ҳисобланади:


  • ходимнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20-мартдаги 25-сон буйруғига илова “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015-йил 17-апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2667) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8-февралдаги 62-сонли “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибини белгилайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3965 16:57 | 05.08.2023