Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 09

    +28 +20

  • Shanba, 10

    +31 +20

  • Yakshanba, 11

    +32 +20

  • Dushanba, 12

    +33 +20

  • Seshanba, 13

    +35 +20

  • Chorshanba, 14

    +37 +20

  • Payshanba, 15

    +39 +20

  • Juma, 16

    +42 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Собиқ иттифоқ учирган “Космос-482”нинг Ўзбекистон ҳудудига қулаши эҳтимоли таҳлил қилинди

Бир муддат олдин Англия нашри The Guardian бир ҳафтадан сўнг Россия ҳудудига совет фазовий станцияси қулаб тушиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Нашрнинг ёзишича, Венера (Зуҳро) сайёрасига мўлжаллаб 1972 йилда учирилган, аммо Ер орбитасида қолиб кетган “Космос-482” станцияси аллақачон ишдан чиққан ва орбитада “осилиб” қолган.
Жамият
164 11:47 | 07.05.2025 11:47

Ҳисоб-китобларга кўра, 500 килограмм оғирликдаги станция 9–10 май кунлари Ер атмосферасига киради.


Бир қатор манбалар 53 йил олдин “Венера-8” миссияси доирасида учирилган “Космос-482” сайёралараро космик аппаратининг қулаши геолокацияси Осиё ёки Марказий Осиё давлатлари ҳудудига тўғри келиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда.


Uzcosmos агентлиги мутахассиси мазкур космик аппаратнинг Ўзбекистонга қулаши эҳтимолини таҳлил қилди.


“Космос-482”нинг аниқ қаерга қулашини айтиш бироз мушкул. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушишининг эҳтимоли эса ҳозирча 0,3-0,5 фоиз оралиғида баҳоланмоқда.


Аппаратнинг катта қисми атмосферага кириши билан ёниб кетса-да, Венеранинг оғир шароитларида қўниш ва ишлаш учун мўлжалланган ярим тоннага (500 кг) яқин массали титан шари алоҳида хавф туғдиради. Бу компонент ер атмосферасига киришда омон қолади ва бутунлай қулаб тушади. Парашют борлигига қарамай, коинотда 53 йил бўлганидан кейин у ишламаслиги мумкин. Ерга урилиш тезлиги эса соатига 500 км. гача етиши кутилмоқда», – дейди Uzcosmos агентлиги бўлим бошлиғи Аҳрор Агзамов.


Қайд этилишича, бўлаклар топилган тақдирда, бу ҳақда зудлик билан расмийларга хабар бериш ва ҳеч қандай ҳолатда аппарат қолдиқлари билан алоқада бўлмаслик тавсия этилади, чунки улар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши мумкин.


Маълумот учун, собиқ Тошкент машинасозлик конструкторлик бюроси мазкур Венера дастурининг сўнгги босқичларида муносиб иштирок этган. У Венера-13 ва 14(1982) ва Вега-1 ва 2 (1985) аппаратлари учун грунт олиш ва бурғилаш қурилмаларини лойиҳалаштирган ҳамда ишлаб чиқарган. Уларни синовдан ўтказиш эса Тошкент вилоятидаги Невич қишлоғида жойлашган синов марказида амалга оширилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3963 16:57 | 05.08.2023