Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров ишдан олинди
Президент иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етган. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.
Шунингдек, қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.
“Бу борадаги жараёнлар такомиллаштирилиб, тадбиркорлар учун шароитлар яхшиланса, қурилиш материаллари, элтехсаноат, ипотека хизматлари каби ёндош соҳалар ривожланишига катта туртки бўлади”, – деди далват раҳбари.
Йиғилишда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилгани ва вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0