Валюта UZS
  • USD

    12 198.28-30.3

  • EUR

    14 241.49-41.49

  • RUB

    156.570.61

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 11-April

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +14 C

  • Shanba, 11

    +19 +20

  • Yakshanba, 12

    +21 +20

  • Dushanba, 13

    +22 +20

  • Seshanba, 14

    +22 +20

  • Chorshanba, 15

    +15 +20

  • Payshanba, 16

    +17 +20

  • Juma, 17

    +14 +20

  • Shanba, 18

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жамоатчилик муҳокамаси якунланди: санъаткорлар солиққа тортиладими?

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси якунланди.
Жамият
100 10:39 | 11.04.2026 10:39

Мазкур ҳужжат сўнгги йилларда энг фаол муҳокама қилинган лойиҳалардан бири бўлиб, қарийб 16 минг марта кўрилган ва унинг юзасидан жами 130 та таклиф ҳамда мулоҳаза келиб тушган.


Лойиҳанинг асосий мақсади концерт-томоша соҳасида солиқ тизимини тартибга солиш, уни соддалаштириш ва Солиқ кодексида белгиланган солиқ солишнинг мажбурийлиги ҳамда адолатлилиги принципларини амалда таъминлашдан иборат.


Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2024 йилда 2 020 нафар хонанда солиқ декларацияси тақдим этган бўлиб, уларга жами 1,1 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. Бу эса ўртача бир хонанда учун йилига 544,5 минг сўмни ташкил этган. 2025 йилда эса бор-йўғи 305 нафар хонанда декларация топширган ва уларга 154 млн сўм солиқ ҳисобланган бўлиб, ўртача тўлов 505,6 минг сўмга тенг бўлган.


Бу ҳолатлар соҳада даромадларнинг тўлиқ очиқланмаётгани ва солиқ ҳисоб-китоб тизими етарлича шаффоф эмаслигини кўрсатмоқда. Шу сабабли лойиҳада ягона ва шаффоф рақамли ҳисоб тизимини жорий этиш, солиқ ҳисобини соддалаштириш ва барча иштирокчилар учун тенг шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.


Мазкур ҳужжат манфаатдор вазирлик ва идоралар, жумладан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Рақобат қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.


Адлия вазирлиги муҳокамада фаол иштирок этган фуқароларга миннатдорлик билдириб, келиб тушган барча таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганилиши, улар асосида лойиҳа такомиллаштирилиши ва шундан сўнг юқори турувчи идораларга киритилишини маълум қилди.
Ушбу қарор қабул қилинган тақдирда концерт-томоша соҳасида солиқ тизими янада шаффофлашиши, яширин даромадлар қисқариши, давлат бюджетига тушумлар ошиши ва соҳа иштирокчилари учун содда ҳамда тушунарли ҳисоб-китоб тизими яратилиши кутилмоқда.


Таъкидлаш жоиз, ушбу мавзу “Ishonch” таҳририяти томонидан ҳам кенг ёритилмоқда. Жумладан, мухбиримиз Аброр Зоҳидовнинг “Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” ёки Маданият вазирлигидан солиқ бўйича ноўрин ташаббус ҳақида” сарлавҳали мақоласини ўқишингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6237 16:57 | 05.08.2023