Жанубий Кореядан 6 та юқори тезликдаги электропоезд олиб келинади
Ўзбекистон темир йўллари учун Хитойдан 38 та магистрал локомотив, 50 та манёврли ва гибрид манёврли локомотив харид қилиш режалаштириляпти.
13 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йиллар учун режаларга доир тақдимотда Президент Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан ҳамкорликда 6 та юқори тезликдаги электропоезд келтирилиши ҳам айтиб ўтилди.
Давлат раҳбари улардан биринчисини келгуси йилда “Тошкент – Урганч – Хива” йўналишида қатновга қўйишни топширди. Бу орқали йўналишда йўл вақти ҳозирги 14 соатдан 7,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда 250 та замонавий йўловчи вагонларини қуриш, шаҳарлараро қатнайдиган 23 та электр поездини харид қилиш орқали йўловчиларга шароитлар кенгайтирилади. 10 мингта юк вагонларини қуриш, 6 мингдан зиёдини тиклаш ҳамда 12 та электровозни капитал таъмирдан чиқариш вазифалари белгилаб олинди.
Темир йўл соҳасида хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0