Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 09

    +28 +20

  • Shanba, 10

    +31 +20

  • Yakshanba, 11

    +32 +20

  • Dushanba, 12

    +33 +20

  • Seshanba, 13

    +35 +20

  • Chorshanba, 14

    +37 +20

  • Payshanba, 15

    +39 +20

  • Juma, 16

    +42 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбeкистон касаба уюшмалари иккинчи жаҳон уруши даврида

Ўзгача ракурс
127 21:59 | 08.05.2025 21:59

Маълумки, Ўзбекистон Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этган ва фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган. Уруш йилларида халқимиз кўрсатган қаҳрамонлик, жасорат ва мардлик намунаси биз учун ҳақиқий жасорат мактаби ва ғурур манбаи ҳисобланади. Бу абадий қадриятларнинг аҳамияти вақт ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Шу боис 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланишида ҳам бисёр ҳикмат бор. Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини улуғлаш ва эъзозлаш, фашизмга қарши жанглар ҳамда меҳнат фронтида жонини фидо қилган фахрийларга алоҳида эътибор ва ҳурмат кўрсатиш эзгу анъанага айлангани ана шу ҳикмат ва қадриятлардан биридир.


Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фашизм устидан ғалабага беқиёс ҳисса қўшган. Машъум урушнинг бошланиши кўплар қатори касаба уюшмаларининг зиммасига ҳам улкан масъулият юклади. Ўша даврнинг мураккаб шароитларида касаба уюшмалари олдига асосий ва долзарб вазифалардан бири – ишчиларни фронт буюртмаларини бажаришга сафарбар қилиш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш эди. Бу масаладан касаба уюшмалари четда туриши мумкин эмасди. Урушнинг биринчи кунлариданоқ давлат муассасалари ва саноат корхоналарида касаба уюшмалари фаоллари йиғилишлари, фабрика-завод ва маҳаллий қўмиталарнинг кенгайтирилган мажлислари ўтказилиб, ташкилот фаолиятини уруш шароитларига мос равишда қайта ташкил этиш, ишчилар ва аҳолини ҳарбий ҳолатга ва ҳарбий ишларга тайёрлаш масалалари муҳокама этилди ва зудлик билан амалий ишга киришилди.


Хўш, касаба уюшмалари томонидан қандай ишлар амалга оширилди?


Аввало, ҳарбий-мудофаа ташкилотлари ихтиёрига ўз балансларида бўлган клублар, стадионлар ва бошқа биноларни тақдим этиб, уларни ҳарбий ўқув базалари сифатида фойдаланиш учун топширдилар. Иккинчидан, корхона ва ташкилотларда ҳамшира ва санитария гуруҳларининг ўқув тўгараклари ташкил этилди. Бу тўгаракларда 1941 йил июлдан 1944 йил апрелгача айнан касаба уюшмалари ёрдами билан 83 489 нафар аскар ва ҳарбий мутахассис тайёрланди, 6000 дан ортиқ захирадаги ҳамширалар, 20 мингга яқин санитария инструктори ва санитария гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. 3 миллиондан ортиқ киши ПВХО (ҳаво-ҳимоя ва кимёвий ҳимоя) меъёрлари бўйича тайёрловдан ўтказилди.



Уруш бошланиши билан касаба уюшмалари асосий эътиборни ишлаб чиқаришни уруш саноатига мослаштиришга ва мудофаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратишга мажбур эди. 1941 йил 25-26 июнь кунлари ипак саноати, пойабзал саноати, тикувчилар, металл буюмлари ва давлат муассасалари каби тармоқ касаба уюшмалари Тошкент ва Самарқанд вилоятларида йиғилиб, 10 соатлик иш кунига ўтиш, завод ва фабрикаларни ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтказиш бўйича тезкор чоралар кўриш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Жумладан, Тошкент теп­ловоз таъмирлаш заводи касаба уюшма қўмитаси уруш бошланган илк кунданоқ фаоллар йиғилишини ўтказиб, заводни мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ўтказиш бўйича касаба уюшмалари ролини муҳокама қилган, ишчи-ходимларни бирлаштириш, ихтирочилар, илғор ишчиларни сафарбар қилиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш ташаббусини кўтарган эди.


Деярли барча корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари қайта кўриб чиқилди, муддатидан олдин топшириқларни бажариш мажбуриятлари олинди. 1941 йил ёз ва куз ойларида кўплаб завод ва фабрикалар мудофаа маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мослаштирилди.


Касаба уюшмалари олдидаги яна бир муҳим вазифа – эвакуация қилинган корхоналарни ҳудудларга жойлаштириш ва тезда ишга тушириш эди. 1941 йил 25 августда эвакуация қилинган корхоналарни жойлаштириш, монтаж қилиш ва ишга тушириш бўйича республика ҳукумат комиссияси, кейинчалик вилоят комиссиялари тузилди. Касаба уюшмалари ёрдамида ишлаб чиқариш майдонлари топилди, керакли ускуна, ишчи кучи билан таъминланди. 93 та саноат ва транспорт корхоналари ускуналари Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Уларнинг асосида 47 та янги завод ва фабрикалар барпо этилди, қолган ускуналар мавжуд корхоналарни кенгайтиришга хизмат қилди.



Эвакуация қилинган корхоналар қисқа вақт ичида ишга туширилди. Масалан, Сумск заводи Чирчиқ шаҳрида бир ойда монтаждан чиқди. «Электрокабель» заводи беш ойда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилди. «Электростанок», «Андижанмаш», «Қизил двигатель» заводлари қисқа муддатда ишлаб чиқаришга ўтди.


Эвакуация қилинган 46 та завод ва фаб­рикада касаба уюшма ташкилотлари қайта ташкил этилди. Масалан, Чкалов номли, «Электрокабель», «Қизил Оқсой», «Ўзбексельмаш» ва бошқа корхоналарда касаба уюшмаси қўмиталари таркиби сайланди.


Касаба уюшмалари мамлакатимизда кучли мудофаа саноати шаклланишига катта ҳисса қўшди. Аввало, монтаж ишларини тез якунлаш мақсадида қурувчи ва бош­­қа касб вакилларидан иборат ишчилар отрядларини шакллантириш ва уларни корхоналарга тақсимлаш, сафарбар этиш муҳим вазифага айланган бўлса, ишчиларни тураржой, болалар боғчалари билан таъминлаш, уларнинг маиший ва маданий ­шароитларини яхшилаш касаба уюшмаларидан катта куч ва салоҳият талаб этарди. Бу машаққатли вазифаларни касаба уюшмалари аъло даражада уддалади. Йирик корхона ва заводлар, жумладан, Чкалов номидаги авиазавод ҳам уч ой ичида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, биринчи самолёт тез орада фронтга юборилди.


1943-1944 йилларда республика касаба уюшмалари фаолиятида тизимлилик ошди, аниқ режалаштириш жорий этилди, ҳисобот-сайловлар ўз вақтида ўтказилди. 1943 йил 4 апрель куни Фарҳод ГЭС қурилишида биринчи касаба уюшмаси конференцияси ўтказилди, 35 та цех қўмитаси тузилди. Касаба уюшмаси аъзолари сони муттасил ошиб борди, 1945 йил февралига келиб, 4579 нафар аъзо рўйхатга олинди.



Янги саноат объектлари қурилишида бўлгани каби малакали ишчиларни тайёрлаш, касбга ўқитиш ишларида ҳам касаба уюшмалари фаоллик кўрсатдилар. Жумладан, Фарҳод ГЭСда 950 дан ортиқ малакали ишчи тайёрланган бўлса, уларнинг 736 нафари ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитилди.


«Ангреншахтақурилиш» касаба уюшмаси қўмитаси 6000 нафардан ортиқ кончи ва кон қурилиши мутахассисларини ўқитди. Натижа кутилгандан ҳам аъло бўлди: 1944 йилда 36,5 минг тонна, 1945 йилда 103 минг тонна кўмир қазиб олинди.


1943 йилда Ўзбекистон металлургия заводи ишга туширилишида ҳам касаба уюшмаларининг ҳиссаси катта бўлди. Заводнинг илк кунларида 3000 нафардан ортиқ ишчилар касаба уюшмасига аъзо бўлдилар. Касаба уюшмалари иш унумдорлигини оширишга бор куч-ғайратларини сафарбар этди. Натижада С.Нурутдинов, Х.Ғаниев каби илғор ишчилар Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлдилар.


Уруш йилларида Чирчиқ кимё комбинати, Қўқон суперфосфат заводи ва бошқалар ишга туширилди. Олмалиқ мис эритиш комбинати қурилиши бошланди. Кадрлар етишмаслиги сабабли касаба уюшмалари бу ерда ҳам янги ишчиларни касбга тайёрлашни йўлга қўйди.


Умуман олганда, касаба уюшмалари ёрдамида 1941-1945 йилларда 135 мингдан ортиқ малакали ишчи тайёрланди. Жумладан, 46460 нафар механизатор тайёрланган бўлса, шулардан 25 мингга яқини аёллар эди.



Уруш йилларида Ўзбекистон фронтга 4,8 млн. тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1,28 млн. тонна дон, 48,2 минг тонна картошка ва сабзавот етказиб берди. Касаба уюшмалари фашистлардан озод қилинган ҳудудларга ёрдам юбориш ҳаракатларида ҳам ташаббусни ўз қўлларига олган эдилар. Жумладан, Харьков шаҳри аҳолиси учун куртка, матрас, ёстиқ, оёқ кийими тикилди.


1943 йил март ойида республика МТС ва совхозлари томонидан 1200 та трактор, 600 та уруғ экадиган сеялка ускуналари юборилди. Жумладан, Ставрополга 1142 та трактор, 400 та сеялка билан бирга, 1124 нафар тракторчи аёл юборилишининг ўзи ҳам касаба уюшмаларининг фаолияти самараси эди.


Бундан ташқари, эвакуация қилинганлар учун китоблар, кутубхона ускуналари, кийим-кечаклардан иборат 500 вагон озиқ-овқат ва маданий буюмлар юборилди.


Касаба уюшмалари корхона ва ташкилотларда фронт учун умумхалқ ёрдами ҳаракатига бошчилик қилдилар. Ишчилар 2-3 кунлик иш ҳақларини мудофаа жамғармасига бердилар. Умуман олганда, уруш давомида Ўзбекистон аҳолиси жуда кўп миқдорда облигация, қимматбаҳо буюмлар, тиллаларни фронт учун ҳадя қилдилар.


Касаба уюшмаларининг Иккинчи жаҳон урушидаги энг катта хизматларидан яна бири уруш ҳудудларидан эвакуация қилинган аҳоли, жумладан, болалар ва қарияларни жойлаштиришдан иборат эди. Маълумки, уруш йиллари 1 млн. дан ортиқ одам, жумладан, 200 минг нафар болалар эвакуа­ция қилинди. Шунга кўра, 100 та «Болалар уйи» очилди. Етим болалар учун болалар боғчалари, интернатлар ташкил этилди. Уларга 10 минг нафардан ортиқ болалар жойлаштирилди. 69 та ташкилот ва корхона 6000 нафардан зиёд болаларни тарбиялаш учун ўз қарамоғига олди.



Фронтдагиларнинг оилалари учун дам олиш масканлари, боғчалар, квартиралар ажратиш вазифаси ҳам касаба уюшмаларининг зиммасига тушди. 137 400 нафар ўғил-қиз болалар муассасаларига жойлаштирилди. 1943 йилда 50 минг нафари оромгоҳларда дам олдирилди. 56 034 нафар фронтчиларнинг оиласи уй-жой билан таъминланди. Улар учун 192 556 та квартира таъмирлаб топширилди.


Уруш шароитида клублар ва маданият саройлари касалхона ва ётоқхоналарга айлантирилган бўлса-да, қолганларида маданий-маърифий ишлар давом эттирилди. 1945 йилда 242 та клуб, 1329 та «Қизил бурчак», 198 та кутубхона, 857 та чойхона фаолият юритди.



Клубларда илғор ишчилар билан учрашувлар, концертлар, таниқли ёзувчи ва актёрларнинг чиқишлари ташкил этилди. 1945 йилда Консерва саноати касаба уюшмаси томонидан 463 та маъруза, 955 та суҳбат, 83 та кеча, 120 та спектакль намойиши ўтказилди.


Касаба уюшмалари томонидан Самарқанд, Андижон, Бухоро заводларида ҳаваскорлар тўгараклари тузилди. Урушдаги қийинчиликларга қарамай, халқнинг руҳияти ва кайфиятини кўтариш мақсадида минглаб концертлар ўтказилди.


Тошкент темир йўл касаба уюшмаси махсус маданий поезд ташкил этиб, лекторлар, тиббиёт ходимлари, кутубхоначилар, кино ва театр артистларини жалб этган эди.


Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий сафарбарликни амалга ошириш ва оғир шароитда мамлакат иқтисодиётини кўтариш, фронт ортини мустаҳкамлаш, жангчи-аскарлар ва аҳолини руҳлантиришда фаол иштирок этиб, ғалабани таъминлашга улкан ҳисса қўшди.


Ҳаётжон ШАРИПОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси раиси маслаҳатчиси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс