Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +3 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳар йили шу мавсумда меҳнат таътилига чиқаман – пахта даласидан фотоҳикоя.

Кузни икки хил тоифадаги одамлар кутади. Бири ёмғир остидаги сайр ва сарғиш дарахтларга муҳаббати сабабли бўлса, иккинчи тоифадагилар учун куз пахта даласидан бошланади. Бугунги фотоҳикоямизга ўзбекнинг меҳнаткаш инсонларини қаҳрамон деб топдик.
Фото репортаж
925 20:51 | 29.10.2024 20:51

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги дала майдонларининг бирида мавсум қизғин тус олган. Қуёш чиқишидан олдин пахтага отланадиган теримчилар куннинг асосий қисмини эгатлар орасида ўтказади. Этак, сув ва нон - энг керакли ҳамроҳ. 

 

Қишлоқ одамларининг кўпи кузни пахтасиз тасаввур қилолмайди, кимдир буни меҳнат деса, яна кимлар учун завқ. Ҳар даланинг ўз қонуни бор, ҳар теримчининг белгиланган ўз қатори. Иш сифати миқдорга эмас, оқ олтиннинг тозалигига қараб баҳоланади. Жараённинг энг машаққатли нуқтаси – оғир этакларни ўлчаш жойигача етказиш. Чунки, қатнашчиларнинг асосий қисми аёллар ва кексалардан иборат. 

 

 

Пахта даласи фақатгина даромад манбаи бўлиб қолмай, аёллар учун қизғин суҳбат ва дугоналар давараси ҳамдир. 48 ёшли педагог Латофат опанинг таъкидлашича, ҳар йили шу пайтда 40 йиллик қадрдон синфдошлар йиғилади, улар учун жараён “антистресс” деб аталаркан. Аммо кимнидир қийинчилик ва мажбурият етаклайди.

 Дала ҳар хил инсонларни ўз ичига оладиган бағрикенг макон. Чақалоғини ташлаб чиққан келин, ўғлини бу фасл уйлаш ташвишидаги ота, сеп, “контракт” ва совуқ қиш харажатларига тайёргарлик кўраётган она, “бу йил албатта талаба бўламан”, деб қўшимча курс учун пул йиғиш илинжидаги қиз…



 

Кунни 120-130 кг пахта териш билан якунлайдиган Зуҳра опа Раҳимова 30 йиллик касбий тажрибага эга олий тоифали ҳамшира. Эсини танибдики, кузни пахтасиз ўтказиб юбормайди, ҳар йили шу мавсумда меҳнат таътилига чиқади.

 



– Болалигимдан буён даладаман, деҳқоннинг қизи бўлганим учунми, томорқа ишлари оғир туйилмайди. 4 нафар фарзандим бор, 2 таси “контракт”да ўқийди. Яқинда қизимни узатамиз. Бу йилги пахта пулим сепга аталган. Ўтган йили 15 кунда 7 млн сўм ишлаган эдим, бу йил қизимни бекаму кўст чиқарай деб қаттиқроқ ҳаракат қиляпман.

Кузни икки хил тоифадаги одамлар кутади…

 

Эъзоза Умр

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Sardor

18:18 | 29.10.2024

Ijodingizga omad

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Фотогалерея:
0 1753 18:11 | 16.02.2024
Қишлоқда ёз
0 1079 12:27 | 10.07.2024
Қашқадарёда куз
0 847 11:04 | 20.10.2024
Ботаникада куз
0 814 11:33 | 22.10.2024
Куз — гўзал фасл
0 702 10:51 | 27.10.2024