Ёмғирдан сўнг қишлоқ манзаралари
Фотогалерея
Эрта баҳорда ёғадиган ёмғир, этларни бироз жунжиктирган салқингина ҳаво кишига ўзгача кайфият бағишлайди. Қаҳратон қиш аллақачон ортга чекинганлигини, ҳар қандай ёғингарчилик тезда ўтиб кетишини ва энди баҳор ҳукмронлигини қалбан чуқур ҳис қиласиз.
Дошқозонларда сумалаклар қайнайди, атроф бола-чақанинг чуғур-чуғури билан тўлади. Шунинг учун намлик бўлишига қарамай, барибир илиқлик уфуриб турган кўклам ҳавоси барчага ҳуш ёқади.
Ishonch.uz мухбири Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган «Пахтаобод» қишлоғидаги манзараларни кадрларга мухрлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0