ТАРИХГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР: «Сангардак»дан фоторепортаж
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан барпо этилган замонавий “Сангардак” санаторийси фойдаланишга топширилди.
Улкан тоғлар орасидан “Сангардак” учун очилган йўл, бинонинг маҳобатлилиги, замонавий ускунуналар ҳар бир меҳмонни ҳайратлантирмай, завқлантирмай қўймайди.
Ishonch.uz жамоаси ҳам жараёнда иштирок этиб ушбу кунни тарихга муҳрлади.
Поезд тонгги соат 8:00 да Тошкент шаҳридан Денов туманига келиб тўхтади. Қудратилла Рафиқов барча меҳмонлар, жумладан, санаторийга келган меҳнат фахрийларининг кайфиятини сўрамоқда.
Сангардак. Янги дам олиш масканининг очилиш маросими ҳам янгиликлар билан бошланди. Самимий нутқ сўзлари, дам олиш учун келган фахрий ва сариосиёликларнинг кўзларидаги ҳайрат ва қувонч бу бинонинг аввали учун энг гўзал ибтидо бўлди.
Бинонинг ички қисми, шароитлари билан танишар экансиз, даволаш учун энг янги ускуналардан фойдаланилиши, малакали шифокорлар хизмат кўрсатиши, хоналарнинг озодалигидан дилингиз яйрайди ва ёши улуғ яқинларингни шу ерга дам олишга олиб келиш истаги туғилади, беихтиёр.
Хурсандчилик куй-қўшиқлар, шодлик кулгулари овози-ю рақсларга уланиб кетгани бу куннинг Сурхондарёликлар учун нақадар муҳимлигининг нишонасидир.
Тадбир сўнгида Тошкент шаҳридан ташриф буюрган маросим иштирокчилари ва янги даволаш маскани дам олувчилари “Сангардак” шаршарасига саёҳат қилишди. Табиатнинг гўзаллиги, тоғларнинг виқори, сувнинг зилоллиги ҳар қандай кишининг дилини яйратади. Айниқса, Сурхон мевалари ўзининг сархиллиги билан ажралиб туради.
Зеро, шоир Маҳмуд Тоир айтганидай, “Тоғларга чиққанлар тоғ бўлиб қайтар”!
Эъзоза УМУРЗОҚОВА
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0