Гуллар фестивалига тайёргарлик: Наманганда 2 миллиондан ортиқ гул кўчатлари экиляпти
Гуллар шаҳри бўлган Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали олдидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бу фестиваль нафақат гўзаллик байрами, балки минтақанинг туристик жозибадорлигини намоён этувчи муҳим маданий воқеа ҳам ҳисобланади.
Шу кунларда вилоят марказида марказий кўчалар, хиёбонлар, аҳоли гавжум ҳудудлар, корхона ва ташкилотлар атрофи, кўп қаватли уйлар олдида гул кўчатлари экиш ҳамда ландшафт дизайнини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шаҳарда бу йилги гуллар байрамига 20 хил турдаги 2 миллиондан ортиқ гул кўчатлари экиш режалаштирилган.
“Ishonch.uz”нинг Намангандаги мухбири ушбу лаҳзалардан фотолавҳалар тайёрлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0