Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 16

    +21 +20

  • Juma, 17

    +24 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +18 +20

  • Seshanba, 21

    +18 +20

  • Chorshanba, 22

    +17 +20

  • Payshanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми?

Меҳнат кодексининг 213-моддасига кўра, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг 4 та тури назарда тутилган.
Меҳнат ҳуқуқи
658 13:53 | 27.12.2023 13:53

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ва уни бериш тартибиҳамда расмийлаштириш масалалари ҳақида Тошкент давлат юридик университети меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов билан суҳбатлашдик.


– Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчаси ҳақида маълумот берсангиз...


– Меҳнат кодексининг 213-моддасига кўра, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:


  • ҳар йилги меҳнат таътили;
  • ижтимоий таътиллар;
  • иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
  • иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Диққат! Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчасини иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан адаштирманг!


Аслида иш ҳақи қисман сақланадиган тушунчаси меҳнат қонунчилиги учун янгилик эмас. Гарчи эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу тушунча мавжуд бўлмаган бўлса-да, лекин Солиқ кодексининг 374-моддаси (Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш) 2-бандида асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар назарда тутилган.


Янги МКнинг240-моддасининг 1-қисмига кўра, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имконияти назарда тутилиши ва бундай таътилнинг йил давомидаги энг кўп миқдори белгиланиши мумкин.


–Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдавомийлиги қанча бўлиши керак?


–МКнинг 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.


–Агар жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилназарда тутилмаган бўлса, ходимга бундай таътил бериладими?


–Бундай вазиятда иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатларда (буйруқлар, фармойишлар, қарорлар) ҳам бундай таътил назарда тутилиши мумкин. Чунки юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, иш берувчи ўз ваколати доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жумласига киради.


–Иш берувчи ходимнинг хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши мумкинми?


–Йўқ, мумкин эмас. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.


Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарса, бу МЖТКнинг 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Ўз навбатида эса ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқа олмайди, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно.


Ходимнинг иш берувчи розилигисиз, ўзбошимчалик билан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиб кетиши у томонидан меҳнат мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади ва бу ходимга иш берувчи МКнинг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин.


–Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми?


–Ходим иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда, ҳаттоки бугун ишга кириб эртадан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкин. Эътибор беринг, иш берувчи билан келишган ҳолда!


Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи биланкелишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.


МКнинг 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6ой ўтганидан кейин юзага келади, деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.


– Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланадими?


– “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:


  • иш ҳақи сақланмаган таътил;
  • болани парваришлаш бўйича таътил;
  • иш вақтинча тўхтатилган;
  • ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
  • ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Эътибор беринг, 22-бандда иш ҳақи қисман сақланадиган таътил назарда тутилмаган. Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси умумий асосларда ходим иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.


– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтириладими ёки бошқа муддатга кўчириладими?


– МКнинг 229-моддаси ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчиришни тартибга солади. МКнинг 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:


  • асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
  • ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.

Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг турларига кирмайди, ўз-ўзидан МКнинг229-моддалари татбиқ қилинмайди яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтирилмайди ёки бошқа муддатга кўчирилмайди.


– Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда иш ҳақининг қанчаси сақлаб қолинади?


– МКнинг 240-моддаси 4-қисмига кўра, ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори тўғрисидаги масала жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.


Жамоа шартномасига қуйидагиларни киритиш мумкин.


Ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлганида қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори ходим ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътил вақти қўшилади.


Бироқ бундай таътилда бўлган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (май ойи ҳолатига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм) кам бўлиши мумкин эмас. Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.


Феруза РАҲИМОВА,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи