Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 16

    +25 +20

  • Juma, 17

    +29 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +24 +20

  • Payshanba, 23

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шифокорлар ҳуқуқи тикланди

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Рес­публика кенгашининг Навоий вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари Завриддин Ҳалимов ҳамда Аваз Худойназаровларга Навбаҳор туманидаги тиббий муассасаларда фаолият олиб бораётган 46 нафар шифокордан мурожаат келиб тушди.
Меҳнат ҳуқуқи
925 12:32 | 26.09.2023 12:32


Таъкидланишича, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларининг ­масъулиятсизлиги натижасида 2020-2021 йилларда коронавирус пандемиясига қарши курашга жалб қилинган саломатлик посбонларига берилиши мажбурий бўлган кунлик қўшимча тўловлар, бирйўла тўланиши лозим бўлган маблағлар, ҳаттоки, меҳнат таътили пуллари ҳам берилмаган. Натижада туман тиббиёт бирлашмаси ходимлардан 117 миллион 552 минг 23 сўм миқдорда қарз бўлиб қолган.


Дарвоқе, туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Рамизжон Каримов Навоий шаҳрида ташкил қилинган карантин зонасида ишлаш жараёнида коронавирусни юқтириб олган эди. Натижада Рамизжон қисқа вақт ичида икки бор жарроҳлик операциясини бошдан ўтказишга мажбур бўлди. Бироқ соғлиғи тўлиқ тикланмади ва 2021 йили биринчи гуруҳ ногиронига айланиб, тўшакка михланди. Ҳам соғлиғидан, ҳам севган касбида ишлаш бахтидан маҳрум бўлди.


Рамизжоннинг рафиқаси турмуш ўртоғига бирйўла тўланиши лозим бўлган 100 миллион сўмни ололмасдан икки йил давомида юқори ташкилотларга тинимсиз югурган бўлса-да, бирор натижага эришолмади. Расмиятчилик ва алдовлардан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзи ҳам соғлиғини йўқотди (бу ҳақда «Ishonch» газетасида мақола ҳам эълон қилинди). Рамизжон Каримов газетанинг ушбу сонини Cоғлиқни сақлаш вазирлигига жўнатди ва ўзининг қонуний ҳақини талаб қилди. Аммо вазирлик мутасаддилари аризачига ушбу масала юзасидан судга мурожаат қилишни маслаҳат беришди. Афсуски, бу пайтга келиб оилада иқтисодий қийинчилик бошланган, эр-хотин иккаласи ҳам оғир дардга чалиниб, бутунлай ҳолдан тойган эди...


Хайрият, касаба уюшмалари тизими бор экан, Рамизжон Каримов ўзига тўланиши лозим бўлган 100 миллион сўмни олди. Шунинг­дек, яна 45 нафар навбаҳорлик соғлиқни сақлаш ходимларининг ҳуқуқи тикланди. Меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторларининг Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарига ёзма равишда киритган кўрсатмасига асосан 117 миллион 552 минг 23 сўм миқдоридаги қарздорлик мурожаатчилар фойдасига ундирилди.


Нормурод МУСОМОВ
«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи