Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 16

    +20 +20

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

  • Payshanba, 23

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Таълим кредити: шартлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил

Ўқув йили бошланди. Кўпчилик талабалар албатта таълим кредитига эҳтиёж сезишади.  Бир қатор банклар томонидан барча олий, ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредитлари ажратилади. Талаба таълим кредити суммасини ўқишни битирганидан сўнг 7 йил давомида қайтариши мумкин. Таълим кредити олиш шартлари ва имтиёзлари ҳақидаги саволларимизга “Халқ банки” ахборот хизмати мутахассислари  жавоб берди.
Меҳнат ҳуқуқи
1013 10:00 | 12.09.2023 10:00

Кредит иш жойига эга бўлмаган талабаларга ҳам берилади. Бунинг учун уларга кафил керак бўлади. Фақат кредитни расмийлаштириш ва унинг қайтаришда талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, турмуш ўртоғи) ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашиши мумкин.


Аксарият банклар томонидан таълим кредитлари 14 фоиз ставкада берилмоқда.


Таълим кредити кимларга берилади?


– Республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ажратилади. Талабалар ўзлари учун қулай бўлган банк ва уларнинг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.


Таълим кредитини олишда хотин-қизларда қандай имтиёзлар бор?


– Таълим кредитини расмийлаштирган хотин-қизлар фақат таълим кредитини тўлайди, фоиз тўламайди. Таълим кредити бўйича фоиз тўловларини сўндириш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади.


Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар тақдим этилади?


– Талаба паспорт (ID картаси) тўлов контракт шартномаси. Кафил паспорти (ID картаси) тақдим этилади.


Таълим кредитини кафилсиз олиш мумкинми?


– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.


Супер-контракт учун таълим кредити олиш мумкинми?


– Супер-контрак учун таълим кредити ажратилмайди.


Агар талаба талабалар сафидан четлатилса нима бўлади?


– У ҳолда таълим кредити муддатидан олдин қайтарилиши лозим.


Кредитни муддатидан олдин ёпса бўладими?


– Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.


Кам таъминланганлар учун имтиёз борми?


– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.


Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?


– Ариза 5 кун ичида кўриб чиқилади.
Ариза қабул қилингач банк талабанинг 1 йиллик таълим кредитини шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда тўлаб беради.


Талаба кейинги йил учун яна шу тартибда банкка қайта мурожаат этиши керак бўлади.


Феруза Раҳимова,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи