Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +23 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +13 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +17 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёлланиб ишлаш оғриқлари: иш йўқми, пул ҳам йўқ…

Жамиятимизда ёлланиб ишлайдиган ишчилар кўп. Улар орасида кунлик ишларга чиқишга мажбур бўлаётганлар қатор муаммоларга дуч келиши ҳам сир эмас. Энг асосийси, ёлланма ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари доим ҳам ҳимоя қилинмайди. Меҳнат бозорини ўрганадиган бўлсак, иш берувчиларнинг эълонлари ҳам яққол бунга мисол бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи
958 13:34 | 02.10.2023 13:34

Меҳнат муносабатларини ўрганиш чоғида иш билан боғлиқ эълонлар энг кўп жойлаштириладиган olx.uz сайтини кўздан кечирдик. Таклиф этилаётган энг кўп иш ўринлари ишлаб чиқариш ва ресторан бизнесида экан. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётган ишлар ҳам айнан шу соҳалар ҳиссасига тўғри келмоқда.


“Официант керак, кунига 150 минг сўмдан тўланади” деб ёзилган эълоннинг иш соати кўплигини кўриб, янада аниқлаштириш учун қўнғироқ қилдим. Ўзини ресторан иш бошқарувчиси деб таништирган йигит эртадан 09:30 дан 24:00 гача ишлашим мумкинлиги ва ишхона ҳисобидан овқат берилишини маълум қилди. “Иш соати кўп эмасми?” деган саволимга “Бу иш учун талабгорларимиз етарли” дея суҳбатга якун ясади.


Мавзу ичига яқинроқ кирай деб яна бир нечта ресторан иш бошқарувчилари билан боғландим.


— Энг кўп ишчи алмашадиган жой бизнинг соҳа бўлса керак. Ҳатто айримлар бир кун, ярим кун ишлаб, кетиб қолишади. Гоҳида исмини билишга улгурмаймиз. Бизда ошпазлар расман, яъни меҳнат шартномаси асосида ишлайди. Бир ошхонада кўп йиллар ишлайдиган официантлар жудаям кам. Раҳбар асосан шартнома асосида ишга олади. Талабаларнинг ҳам кўпи иш сўраб келади, аммо сўнгги пайтларда уларни ишга қабул қилишни тўхтатганмиз, чунки улар билан кўп муаммо келиб чиқади. Официантларнинг иш соати кунига 12-14 соатдан иборат. Ошпазлар 9-10 соат ишлайди. Тушлик ва кечки таомланиш вақтида уларнинг вазифалари кўпаяди, бошқа пайт бекор ўтиришади, — дейди мен билан суҳбатда бўлган ошхона иш бошқарувчиси.


Ирода, официант:


— Вилоятданман. Пойтахтдаги шинам ресторанлардан бирида ишлайман. Эрталаб соат 10:00 ларда ишхонага келаман. Тушликда 12 дан соат 15:00 га қадар кучли босим билан ишлаймиз. Қайта-қайта зал ва ошхонага қатнаш, гоҳида овқат тўла патнисни кўтариш қийинчилик туғдиради. Шу билан кечки таомгача ишимиз энгил бўлади. Кечаси 23:00 дан кейин уйга қайтаётганимда, оёқларим ўзимга бўйсунмайди, зирқираб оғрийди. Бу ҳолат мендагина эмас, бошқа ҳамкасбларимда ҳам кузатилади. Ҳаёт иш, уйқу билан ўтиб кетмоқда. Оила қурмаганман. Бир ой давомида тўлиқ, яъни дам олишкунларисиз ишга чиқсам, қўлимга 4,5-5 миллион сўм атрофида пул тегади. Бу биз бажарадиган иш кўлами учун кам, албатта.


Тобим қочган кунлари табиийки уйда қоламан ва бу кунлар учун ҳеч қандай ижтимоий пакет йўқ. Иш йўқми, пул ҳам йўқ. Шартнома асосида ишлайман. Меҳнат дафтарчаси очилмаган. Иш жараёнида нафсониятимизга тегадиган гапларни гапирадиганлар ҳам учрайди. Яхши инсонлар меҳнатимизни қадрлаб қўшимча «чойчақа» ҳам бериб кетади. Телефон рақамимизни сўрайдиган мижозлар ҳам бўлади. Бундай пайтда хушмуомалалик билан “рақамимизни бериш бизга тақиқланган” деб жавоб қайтараман. Бирор муаммо бўлса, иш бошқарувчига маълум қиламиз.


Ишлаб чиқариш, айниқса, текстиль соҳасида ишлаш, ходимларга яратилган имкониятга ҳавас қилиб бўлмайди. Иш соати амалдаги меҳнат қонунчилигига кўпам тўғри келмайди. Шу соҳада ишлаган ва айни дамда фарзанд тарбияси билан уйда ўтирган Гулшан Аҳмедова қуйидагиларни маълум қилди:


— Тошкент шаҳридаги мато ишлаб чиқариш тсехида фаолият кўрсатдим. Ишхонамизнинг ҳавоси жудаям оғир. Иссиқ дастгоҳлардан жудаям ёмон ҳид келади. Ташқаридан кирган одам бу ҳидга мослашгунча анча қийналади. Мана шундай оғир шароитда уч йилга яқин ишладим. Туғуруқ таътилига чиқаман десам, “декрет пули” берилмаслиги маълум бўлди. Мен қонун бўйича ишлаганманку, деб эътироз билдиргандим, “декрет пули” бериш-бермасликни барча ташкилот ўзи белгилайди, деган жавобни олдим. Меҳнат дафтарчамни қўлимда ушлаганча қолавердим. Сабаби ишга чиққунимча иш жойим ҳам сақланмас экан. Ҳомиладор ҳолимда ташкилот билан судлашиб юргим келмади ва тинчгина бўшаб кетдим.


Амалдаги қонунчиликка кўра, маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланганда уч нафаргача, фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланганда икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатишга рухсат этилган.


Лекин, ўрганишлар шуни кўрсатадики, бошқа соҳалар, айниқса, қурилиш соҳасида ҳам ёлланиб ишлайдиган ишчилар кўп. Энг ёмони, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси тўлиқ таъминланмайди.


Бу каби ҳолатлар автомобилларни ювиш шохобчаларида ҳам кузатилмоқда. Оқибатда норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмаслигига, меҳнат стажи юритилмаслигига ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлмоқда.


Янги Меҳнат кодексида иш берувчига ҳам бир қатор енгилликлар белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, айрим учар «тадбиркор»лар уни четлаб ўтмоқда .


Феруза РАҲИМОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи