Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +20 +20

  • Juma, 17

    +19 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +12 +20

  • Payshanba, 23

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўқитувчилар ўртасидаги рақобат сабаб кўзидан айрилган устоз

У нимадан пушаймон?
Меҳнат ҳуқуқи
673 16:51 | 05.08.2023 16:51

«Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ». Айниқса, ёшликда кўп нарсанинг қиймати бўлмайди. Гўё бу умр, бу шижоат ва соғлик одамга абадийга берилгандай, ҳислар ёшликда бўй кўрсатади. Эҳтимол шу боис одамлар умрининг айни шу палласида ўзига зиён ҳам етказади. Ҳикоямиз қаҳрамони – бир кўз билан ўқитувчилик қилаётган қашқадарёлик йигит ҳам ана шундайлардан…


Суҳбатдошимиз илтимосига кўра, унинг исмини ошкор этмаган ҳолда ҳикояни тақдим этамиз.


«Ёшим 26 да. Ўқув-марказида тарих фанидан репетиторлик қилаётганимга 6 йил бўляпти. Қўшимчасига мактабда ҳам дарс бераман. Бугун сизларга бошимдан ўтказган бир воқеани айтиб берсам, ҳайратдан лол қоласиз…


Оилада тўнғич фарзанд эдим. 2015 йил коллежни тамомлаб, университетга ҳужжат топширдим. Ўқув-марказда яхши тайёрланган, ҳатто юқори балл тўплаган бўлсам ҳам киролмадим. У пайтлар 1 августдаги имтиҳон нақадар «шаффоф» ўтишини айтишим шарт эмас… Ўшанда ўқишдан йиқилганлар олдида иккита йўл қоларди: ё кирмагунча қайта-қайта уриниш ёки тирикчилик важидан бошқа йўл қидириш.


Мен биринчи йўлни танладим. Охирги марта уриниб кўришга қарор қилдим. Ўша йили декабргача ўқишга ҳафсалам бўлмади. Февралдан яна ўқув-марказига қатнай бошладим, аммо кутилмаганда… Май ойига бориб, оилавий аҳволимиз оғирлашиб қолди (қишлоқда яшардик). Даромад кам, турмушимиз оғир эди.


Онам кунлик мавсумий ишларда ишлар, мендан бошқа фарзандларнинг ҳам бўйи етиб қолганди. Ҳатто синглим ҳам мавсумий ишларда ишлаб, онамга ёрдам берарди. Улар ўқув-марказидаги қўшимча дарслару харажатларим учун пул топиб беришаётганди. Кўра-била туриб, уларга оғирлик қилишни ўзимга эп кўрмадим. Рептетиторга боришни ташлаб, уйда тайёрлана бошладим.


Ғалаба


Шу йили омадим келди. Энг юқори балл билан бюджет асосида университетга ўқишга кирдим.


Мақтаниш эмас, ўзимга ишончим жуда баланд эди. Ўқишга киргач ҳам қалбимдаги мана шу ишонч ва мағрурлик ҳисси алангаланиб бораверди. Университетда ҳам энг илғор талабага айландим.


2017 йил иккинчи босқичга ўтганимда ўзим ўқиган ўқув-маркази мени ишга таклиф қилди. Шундай қилиб, 19 ёшимдан марказда репетиторлик қила бошладим. Шогирдларим яхши натижа кўрсата бошлашди.


Аммо, ана шундай кунларнинг бирида ҳаётимда катта бурилиш ясаган воқеа содир бўлди.


Дарс бериб, харажатларимга уч-тўрт сўм пул топаётган пайтларим эди. Афсуски, ўқув-марказидаги ўқитувчи-репетиторлар орасида зимдан рақобат кетарди. Улар ўқувчиларининг қандай натижа кўрсатиши борасида қаттиқ баҳслашарди. Табиийки, мағрурлигим мени ҳам бу баҳсга чорлади.


Кейинчалик бу рақобат ўқув-марказидан ҳаётимизга ҳам кўчди.


Беллашаётган устозлар ўз ўқувчилари билан ўзаро жамоа тузиб, футбол ўйнашга келишдик.


Шундай қилиб, ҳафтада бир футболда ҳам беллашадиган бўлдик. Бора-бора нафақат билимда, балки футболда ҳам мағлуб бўлиш ҳар иккала томонга аламли туюла бошлади. Вазият шу даражага етдики, ютқазмаслик учун ҳатто ташқаридан бегона ўйинчилар ёллайдиган бўлдик. Оқибатда, рақобат ўта носоғлом тус ола бошлади. Шунда инсонийлик ҳам четга сурилди гўё.


Қайсидир ўйинда четдан олиб келинган ўйинчилардан бири тўпга сакраётиб, тирсаги билан кўзимга уриб юборди. Шифокорга борсам, менга кўз шох пардасида қаттиқ кўчиш ташхиси қўйилди.


Алам қилгани шуки, биз ютқазсак, кейинги сафар ютишни ўйлаб келардик, лекин бу гал ундай эмасди. Камина ҳаётнинг бу ўткинчи ўйинида аламли мағлубиятга учраганди – бир кўзим бутунлай кўрмайдиган бўлиб қолди…


Ҳозир битта кўзим кўрмаслиги атрофдагиларга билинмайди. Четдан қараганда соғ кўздан фарқи йўқ. Аммо у фақат ёруғликни аранг сезади. Шифокорлар донор топилса, бутун кўзни алмаштириш мумкин дейишяпти. Яқинларимга бир кўзим кўрмай қолганини сездирганимча йўқ. Ахир онам эшитса…


Пушаймон


Бу воқеадан сўнг соғлиқнинг, ҳаётнинг қадрини тушуна бошладим. Олдингидан кўра кўпроқ ўқишга ҳаракат қиляпман, аммо бунда кўпроқ Ҳақ йўлида юриш, иймонни мустаҳкамлашга юзланиш кераклигини тушундим. Бир кўзим ишламагани ҳолда биринчи йили 12 нафар, кейинги йили эса 18 нафар ўқувчим олий ўқув юртига ўқишга кирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Меҳнат ҳуқуқи
Меҳнат ҳуқуқи